ЁШЛАР ИШЛАРИ АГЕНТЛИГИНИНГ МАҲАЛЛАДАГИ ЕТАКЧИЛАРИ УЧУН СЕМИНАР-ТРЕНИНГ 

ЁШЛАР ИШЛАРИ АГЕНТЛИГИНИНГ МАҲАЛЛАДАГИ ЕТАКЧИЛАРИ УЧУН СЕМИНАР-ТРЕНИНГ 


Маълумки, 2022 йил 19 январда Президентимизнинг “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори қабул қилинди.

 Ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмларини жорий этиш, улар билан ишлашнинг вертикал тизимини яратиш, ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш, таълим муассасаларида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларнинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида Навоий давлат педагогика институти ва Ёшлар иишлар агентлиги ҳамкорлигида маҳаллалардаги ёшлар еткачилари билан институт раҳбарияти, харбийлар иштирокида ўқув-семинар ташкил этилди.

Семинардан кўзланган асосий мақсад — Навоий давлат педагогика институти ҳамда маҳалладаги ёшлар етакчилари билан узвий алоқа ўрнатиш, институтга бириктирилган маҳалла ва мактабларда маънавий-маърифийи ишлар самарадорлигини оширишга кўмаклашиш, Маҳалла ва мактабларда спорт ва бошқа маърифйи соҳаларда мусобақалар, тадбирлар ташкил қилиш, ёшларни, айниқса уюшмаган ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларга кўмакчи бўлиш.

Report Page