ЁШЛАР - КЕЛАЖАГИМИЗ ТАЯНЧИ

ЁШЛАР - КЕЛАЖАГИМИЗ ТАЯНЧИ

www.andijan.uz

Бугун вилоят раҳбари Шуҳратбек Абдураҳмонов вилоят халқ таълими бошқармасида соҳа мутасаддилари иштирокидаги йиғилишда қатнашди. Ёшлар сиёсатига доир амалга оширилган ишлар, ютуқлар ва камчиликлар ҳусусида тўхталиб, соҳа вакилларига юзланди.

- Ўтган даврда эришилган ютуқлар ўзимизники, лекин ҳали қиладиган ишларимиз талайгина, биз олдимизда турган масъулиятли вазифаларимизни ҳалол ва виждонан бажариб, халқимиз ва Муҳтарам Президентимиз билдирган ишончни оқлашимиз ва бу ишончга муносиб бўлишимиз, шунингдек, таълим соҳасида туб бурилиш ҳамда юқори кўрсаткичларга эришишимиз шарт – дейди вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов.

Аввало ёшларимизга таълим ва тарбия бераётганлар ўзларини ўнглаб олиши шартлиги, халқимиз таълим сифатига қўяётган талаблар ва истаклар ортиб бораётганини ҳисобга олиб ишлашни замоннинг ўзи талаб қилаётганлигини куйинчаклик билан таъкидлаб ўтди.

Вилоят раҳбари: янги 2020 йил - янги синовлар йили – деб ўз жумласини давом эттирар экан, ўтган йилга нисбатан икки карра кўпроқ ишлашимиз, айниқса таълим ва тарбия масалаларида янги инновацион ғояларни илгари суришимиз керак, ўтган бир соатни ҳам, бир дақиқани ҳам ҳар биримиз чуқур англашимиз кераклигини тушунтириб берди.

Бундан ташқари йиғилиш давомида, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинлов масаласи кўриб чиқилиб, вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов тавсияси асосида бошқарма бошлиғи лавозимига Миркамилов Азизбек Зайнатдинович тайинланди.

Вилоят ҳокими Халқ таълими жамосини янги ёш раҳбари билан табриклар экан, жамоага келгуси ишларига омад ва зафарлар тилади.

Андижон вилояти ҳокимлиги

МАТБУОТ ХИЗМАТИ


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram

Report Page