“ЁШ ВЕТЕРИНАР” ИЛМИЙ ТЎГАРАГИ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

“ЁШ ВЕТЕРИНАР” ИЛМИЙ ТЎГАРАГИ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ


 Самарқанд Ветеринария медицинаси институти Ветеринария профилактикаси ва даволаш факультетида  «Парранда, балиқ, асалари ва мўйнали ҳайвонлар касалликлари» кафедраси қошида фаолият кўрсатаётган «Ёш ветеринар» иқтидорли талабалар илмий тўгарагининг 2020-2021 ўқув йилидаги дастлабки йиғилиши бўлиб ўтди. 

Йиғилишда кафедранинг 2-босқич магистрантлари ўзларининг диссертация мавзулари бўйича олиб бораётган илмий фаолияти натижаларидан ташкил топган тақдимотлар билан иштирок этдилар. Тўгаракни «Парранда, балиқ, асалари ва мўйнали ҳайвонлар касалликлари» кафедраси мудири, ветеринария фанлари номзоди Шуҳрат Насимов очиб берди.

Дастлабки чиқиш 5А440112-Балиқ касалликлари мутахассислиги 2-босқич магистранти З. Ибрагимов Насимов илмий раҳбарлиги остида «Профилактика сапролегниоза рыб и икры в зимовальных прудах и искусственных инкубаториях» мавзусида бўлди. 

Иккинчи иштирокчи ветеринария фанлари номзоди З. Маматова илмий раҳбарлигида 5А440113-Асалари касалликлари мутахассислиги 2-босқич магистранти Т.Куртаметов «Сальмонеллёз пчёл и меры борьбы с ним» мавзусида тақдимот қилди.

5А440112-Балиқ касалликлари мутахассислиги 2-босқич магистранти Қосимов Сайфиддин «Балиқларда моддалар алмашинуви бузилиши касалликларини олдини олиш усулларини такомиллаштириш» мавзуси билан Зоом дастури орқали маъруза қилди. Илмий раҳбар ветеринария фанлари номзоди С. Эшбуриев.

Тўгаракда иштирок этган барча маърузачилар балиқчилик, асаларичилик хўжаликларида бўлиб, мавжуд муаммоларни ўрганган ҳолда, олинган натижаларни таҳлил қилиб, маълумотларини слайдлар орқали тақдим қилдилар. Мавжуд ишларнинг барчасини магистрантлар илмий раҳбарлари назорати остида шахсан ўзлари бажаришган. 

Йиғилишда нафақат кафедра профессор-ўқитувчилари, магистрантлар балки, Зоом дастури орқали хоҳловчилар ҳам иштирок этишди. Тўгарак тингловчилар томонидан берилган қизиқарли саволлар билан қизғин баҳс-мунозараларга бой тарзда бўлиб ўтди.


СамВМИ Ахборот хизмати

Report Page