ЁШ ТАДБИРКОР – ЭЛГА МАДАДКОР

ЁШ ТАДБИРКОР – ЭЛГА МАДАДКОР


Бугунги кунда Юртбошимиз раҳнамолигида тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, айниқса, ёшларимизнинг ўз бизнес лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этишлари учун барча имкониятлар яратиб берилмоқда.

Бу имкониятлардан кенг фойдалана олган ва тенгдошларига намуна бўлиб келаётган ёш тадбиркор “Fraser – 2020” оилавий корхонаси раҳбари Абдураим Ғайбуллаевдир. Хатирчи туманидан 1 гектар ер майдонига иссиқхона ташкил этган ҳолда полиз маҳсулотларини етиштириб, аҳолига арзон нархда етказиб бермоқда. Ёш тадбиркор 15 нафар ёшларни иш билан банд этган ҳолда, режада яна 2 гектар ер майдонига ситрус меваларни етиштиришни кўзда тутмоқда ва 30 нафар иш ўрнини яратишни ҳам мақсад қилган. Абдураим чет эл тажрибасини ўрганган ҳолда иссиқхонасида помидор маҳсулотларини гидропоника усулида етиштириб келмоқда. Унинг айтишича Россия, Туркия ва Қозоғистон давлатларига ҳафтасига 10 тоннадан ортиқ маҳсулот экспорт қилада. Фаолиятини “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармасидан 400 млн. сўм имтиёзли кредит олиб бошлаган ёш тадбиркорнинг даромади бугунги кунда 2 млярдан ошган.

Тадбиркорликнинг ривожлантирилиши ҳар қандай давлат иқтисодий қудрати ўсишининг муҳим омилидир. Ёш тадбиркорлар эса бу қудратнинг истиқболда янада юксалиши гарови ҳисобланади. 







Report Page