ЁНИМИЗДАГИ ҚАҲРАМОНЛАР: ЭЛНИ ПОЛВОНЛАРИ ТАНИТАДИ

 ЁНИМИЗДАГИ ҚАҲРАМОНЛАР: ЭЛНИ ПОЛВОНЛАРИ ТАНИТАДИ

https://qadriyat.com

Биз ижодий гуруҳимиз аъзолари билан Суғд вилоятида ўзининг чавандозлиги билан танилган улоқчи-чемпион Раҳимберди полвон Султоновнинг фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида Спитамен ноҳиясининг Сарбанд қишлоғига йӯл олдик. Хужанд шаҳридан минган автоуловдан Спитамен ноҳияси марказига тушиб, сӯнг қаҳрамонимизнинг қишлоғига олиб борадиган машинага ӯтирдик. Йўлда кетар эканмиз ватанимизнинг ҳар бир гӯшаси гӯзал, ӯзига яраша ҳусни таровати борлигига яна бир марта ишонч ҳосил қилдик. Далаларда тилладек товланган  буғдойлар йиuилаётгани , ям-яшил бедалар, шолизорлардаги меҳнат жараёни, Сирдарё қирғоқларида ӯтлаётган отларни томоша қилиб, самимий ва ҳазилкаш таксичи амакининг ҳангомаларини эшитиб манзилимизга бир зумда етиб бордик.

Дарвозадан кирганимиз билан бизни хонадон бекаси-Раҳимберди полвоннинг онаси Шоҳиста опа қучоқ очиб кутиб олди ва ҳовли ўртасида жойлашган супага таклиф қилди. Мақоламиз қаҳрамони келгунича биз у кишини суҳбатга чорладик:

-Шоҳиста опа, ӯзингиз тӯғрингизда, Раҳимбердининг ёшлиги ва отлари ҳақида қисқача гапириб берсангиз?

-Мен Султонова Шоҳиста 1971 йил Спитамен ноҳиясида дунёга келганман. Бу хонадонга келин бӯлиб тушганимга 32 йил бӯлди. Икки қиз ва бир ӯғил фарзандим ҳамда 9 та набираларим бор. Биз- қайнонам иккаламиз от боқардик, айниқса, улоқчи отларни тарбиялаш биз аёлларнинг зиммамизда эди. Агар уларга ўз вақтида сув, хашак ва ем берилмаса, яъни вақти-соати ӯзгарса, от касал бӯлиши мумкинлигини билагн ҳолда уларга қоидаси билан маълум бир вақтда қарардик. Биз сигир, эчки, бия ва отларни соғиб, қимиз ва айронлар тайёрлардик.

Шу ўринда сизларга бир воқеани айтиб бераман: тўйимиз бўлиб ўтганига ҳеч қанча бўлгани йўқ, янги келинман. Бозор яшаб турган уйимиздан анча узоқ, баъзан улов бўлар, баъзида бўлмасди. Мен отхонадан отни олиб чиқиб эгарлаб, отни миниб бозорга бориб келардим. Ҳамма менга ҳайрат билан қарарди.

Отни мен ҳам фарзандларим ҳам жуда яхши кўрамиз. Айтишларича отнинг ажойиб бир хислати бор экан, у тушликгача ӯзига ризқ тиласа, тушликдан кейин эса эгасига ризқ-насиба сўраркан. Отлар меҳрибон, ақлли бӯлишади ва эгасининг ҳар бир гапини тушунади. Раҳимберди ҳам кичик ёшиданоқ от минишни ўрганган, ўша пайтларда ҳам кўпкариларда юрарди. Лекин афсуски, йӯлларимиз узоқлиги боис мактабни ҳам 7-синфгача ӯқий олди холос. Аллоҳимга шукрким ўғлимнинг тинимсиз машқлари беҳуда кетмади, у Суғд вилояти чемпиони унвонига эга бўлиб эл-юрт назарига тушди ва ҳурмат сазовор бўлди.

Раҳимбердидек полвонни тарбиялаган, унинг ҳар қандай кунида ёнида таянчи бӯлиб келаётган падари бузруквори-Абдураззоқ Султонов билан ҳам ўзининг иш фаолияти билан бизни таништириб ўтди.

- 15 ёшимдан бошлаб улоқ чопаман ва 1989 йилда ҳарбий хизматдан келиб ӯшандан бери кўпкариларга бораман. Биринчи олган соврин(солим) той бўлиб, 15 ёшимда олган эдим. Олдинлари энг катта соврин-туя бўларди, ҳозир уни ўрнига эса машиналар қӯйиляпти. Ашт ва Адрасмон томонларда кўпкариларга беш-олтита машина қӯйилса, тўрттасини мен ютиб олардим. Улоқда чопиш учун, асосан, “қорабайир” отларни минамиз.

Муаллиф изоҳи: Кўҳна Хитой ёзма манбалари Ўрта Осиё мамлакатларининг турли мавзеларидан топиб ўрганилган қоятош суратлари –петроглифлар қорабайир зотининг ёши уч минг йилдан зиёд эканлигини кўрсатади.

Ўрта аср тарихига назар ташлайдиган бўлсак, Жалолиддин Мангуберди, соҳибқирон Амир Темур, Заҳриддин Муҳаммад Бобур каби аждодларимиз қорабайир отлари билан улкан тўқнашувларда қатнашиб, зафар қучганлиги ҳақида кўплаб далиллар бор.

2005 йилдан Россия отларини олиб келишни йӯлга қӯйдик, аммо 2007 йил улоқчилик қисқартирилганлиги сабабли, кӯпчилик пулига қизиқиб отларини сотиб юборишди.

2008 йилда мен ўнта йигитларни Бишкекга чемпионатга олиб бордим. биринчи кун томоша қилдик, иккинчи кун 14та республика улоқчилари билан кӯпкари улоғини чопдик ва Қирғизистон-1, Қирғизистон-2 ва Тожикистон 3-ӯринга сазовор деб топилди. Аслини олсангиз 2-ӯрин бизники эди, айрим сабаблар билан биз учинчи ўринга тушиб қолдик. 2010 йилдан ӯзимизда улоқчилик билан шуuулланишга қайта имкониятлар берилди ҳамда улоқчилик спорт турига киритилди. Ҳозирги кунда ука ва ӯғилларимдан ташқари ўндан ортиқ шогирд чиқардим. Булардан Музаффар, Диёр, Ҳалимжон, Хайрулло, Наврўз ва бошқаларга оқ фотиҳа-дуо берганман. Яратганга шукурки, меҳнатларимиз зое кетмади, барча шогирдларим машҳур полвон бӯлиб етишишди. Полвон инсон баuрикенг, танти инсон бӯлиши керак, мен улоқ чопган вақтларимда от эгаси нима берса олиб келверганман, агар бермаса индамай келган вақтларим ҳам бӯлган. Яқинда бир йигит келиб “полвон ака, битта дуо беринг мен чемпион бӯлишим керак”, деб қолди “майли, ният қилибсан ниятингга ет, ӯғлим”, деб дуо бердим. Аммо у йигитнинг бу иши нотӯғри эди, кўпкарида Аллоҳ буюрса, холис пок ниятли бӯлсагина ғалаба қозониш мумкин. Мен Раҳимбердига ҳам сахий, ҳалолу пок юришини, бир сӯзли, мард, жасур йигит бӯлишини уқтириб келганман. Мана кўриб турганингиздек айтганларим мустажоб бӯлиб Раҳимберди полвон, Раҳимберди чемпион номлари билан халқ орасида шуҳрат қозонди.

 

Раҳимберди полвон биз билан саломлашиб, отларига қараб келаётганини айтди. Биз унга бир неча саволлар билан мурожаат қилиб, жавоблар олдик.

-Раҳимберди ака, ўзингиз ҳақингизда нима дея оласиз?

-Мен Раҳимберди Султонов 1994 йилнинг 23 сентябрида Спитамен ноҳиясининг Сарбанд (Қӯштегирмон) қишлоғида дунёга келганман. Ота-онамнинг берган тарбиялари ва дуолари билан  халқ эъзозида бӯли юрибман.

-Раҳимберди ким?

-Раҳимберди оддий бир инсон. Меҳрибон ота-онанинг жигарбанди, шириндан-шакар фарзандларнинг отаси. Айни пайтда улоқчи полвон сифатида танилган ва ўзини халқ фарзанди деб ҳисоблайдиган шахс. .

-Сиз неча ёшингиздан бошлаб улоқчилик билан шуғулланиб келасиз?

-Мен 2 ярим ёшимдан бери от миниб келганман. Эсимда: биринчи марта отга минаман деб отнинг охурига чиқиб отни бошига сакраганимда, от мени отиб юборган ва тут дарахтининг шохига бориб юзим билан тушиб йиқилганман ва юзимдаги кичик чандиқ ўша пайтдан қолган. Отни яхши кӯрардим, отам улоққа борса орқасидан мен ҳам борардим ва улоқчиликнинг барча сир-асрорларини отамдан ӯргандим.

-Улоқчилик касбининг нечанчи авлодисиз ?

-Мен улоқчилик касбининг тўртинчи авлодиман. Бу касбни юракдан яхши кӯриб шуғулланиш, отга меҳр бериш керак. Агар одамни ўзида қизиқиш бўлмаса, уни мажбурлаб ўргатиб бӯлмайди, бунинг учун отни ва ӯз касбини ҳар бир полвон яхши кӯриш шарт.

-Ютуқсиз қайтган мусобақаларингиз ҳам бӯлганми ва биринчи совринни неча ёшингизда олгансиз?

-Ҳа, баъзи вақт совринсиз ҳам қайтганман. Биринчи олган ютуғим 15-16 ёшларимда бўлиб, той эди ва улоқларга чиқиб чопишим ҳам ӯша йилларимдан бошланиб кетди.

 -Улоқчилик касбининг машаққати тӯғрисида гапириб берсангиз?

-Улоқларда қийинчиликлар ҳам бӯлиб туради. Машаққатсиз касб бўлмагани каби, яхши кунимиз ҳам, ёмон кунимиз ҳам бӯлган. От минган пайтимда елкамни синдириб олганман ва жойи тузалиб кетмагунча от минмай турган кунларим бу мен ва ҳар қандай от ишқибози, улоқчи учун жуда оғир кунлардан бири ҳисобланади.

-Кӯпроқ қайси от зотлари билан улоқ чопасиз?

-Мен ҳар хил от зотлари, жумладан Россиядан келтирилган отлар билан ҳам улоққа чиққанман. Кӯпроқ ота-боболаримиз чопиб келган қорабайир зотли отлар билан улоқ чопаман. Бу от бақувват, чопқир ва чидамли отдир.

  -Яқинда сиз Суғд вилояти чемпиони бӯлдингиз ва бош соврин Hunday Avanta русумли автомашина билан тақдирландингиз, ушбу улоқда чемпион бӯлишингизни кутганмидингиз ва ӯша вақтдаги ҳаяжон таассуротларингиз билан ӯртоқлашсангиз?

-Улоққа кетяпману ўзимга ишончим катта эди. Бундан 2 йил олдин улоққа чиққанимда ҳакамларнинг хатоси туфайли соврин олмаганман, мана бу йил Худо насиб қилган экан соврин меники бўлди. Бу чемпионатда қатнашиш учун 3 йил ҳаракат қилдим ва уни жуда катта қизиқиш билан кутгандим. Ўша вақтдаги ҳаяжон, хурсандчилигимнинг чеки йӯқ эди ва машина калитини Суғд вилояти Раиси муҳтарам Ражаббой Аҳмадзода тантанали равишда топшириши янада кўтаринки кайфият бахш этди.

-Чавандоз бӯлмаганингизда ким бӯлар эдингиз?

  • Мен улоқчи-чавандоз бӯлмаганимда чорвачилик билан шуғулланардим, деб ӯйлайман. Болалигимдан оти бор уйда, яъни полвонлар хонадонида туғилганим сабабли ҳам ота- боболаримиздан мерос бӯлиб келаётган чавандозлик касбинининг давомчиси сифатида ушбу касб билан машuулман.

-Ҳозирги кунда улоқчилик бўйича шогирдларингиз борми?

  • Ҳа, албатта, шогирдларимиз бор, келиб-кетиб туришади. От миниш, улоқда қатнашиш ва чавандоз бўлишга интилиш  ҳаммаси инсоннинг ӯзига боғлиқ. Бу касбга юракдан ёндашиш ва қийинчиликларга чидаш керак, шундагина бирор бир натижага эришиш мумкин.
  • Олдинги кўпкари билан ҳозирги кўпкариларнинг фарқи борми, шулар ҳақида гапириб берсангиз?
  • Рости гап, олдинлари кўпкари мусобақаларининг ҳакамлари ҳалол ишлашган, ҳозирда эса ҳакамларнинг баъзилари қатнашчиларга ҳақиқий, тӯғри баллар беришмаяпти.

Касбимиз ортидан биз бир неча мамлакатларда бўлганмиз. Масалан, Қазоғистоннинг Астана шаҳрига бориб кӯпкарида қатнашдик. Ундан кейин пойтахт Душанбе ва юртимизнинг ҳар бир шаҳар, қишлоқ ва эподромларига бориб улоқ чопиб келдик ва келмоқдамиз.

Биз Раҳимберди полвон билан отхоналарини кӯздан кечириш учун у ерга  бордик. Отхонага кириб борарканмиз отларнинг кишнаган овозлари эшитилиб турарди. Кенг ҳовлидан иборат отхонада ҳар бир от учун алоҳида жой ажратилган экан. Суҳбатимиз давомида юқорида номи айтиб ӯтилган қорабайир зотли отни отхонадан олиб чиқишди. Ҳақиқатдан ҳам қорабайир бақувват, чидамли, тез югурадиган кенг тарқалган маҳаллий от зотларидан бирилигига амин бӯлдик. Ундан кейин Россиядан келтирилган от турлари билан таништиришди ва барчаси 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган улоқчи отлар бир-биридан чиройли кўринишга эга эди. Раҳмонберди ака “Бандит” лақабли отларини олиб чиқиб эгарлаш, қандай қилиб миниш кераклигини кӯрсатди ва уларнинг қистови билан отга бирма-бир миниб ҳовлини айланиб чиқдик.

Соат миллари ҳам кеч бӯлаётганини эслатиб турарди ва биз хонадон аҳли- Абдураззоқ полвон ва Шоҳиста ая ҳамда Раҳимберди полвонга ижодий гуруҳимиз номидан миннатдорчилик билдириб, Хужанд шаҳри томон йӯл олдик.

Фарангиз Баҳодурзода

“Маҳорат” мактаби тингловчиси


Report Page