ЁНҚИШЛОҚЛИКЛАР ҚУВОНЧИ ЧЕКСИЗ. ДЕПУТАТ ВАДАСИНИ БАЖАРДИ.

ЁНҚИШЛОҚЛИКЛАР ҚУВОНЧИ ЧЕКСИЗ. ДЕПУТАТ ВАДАСИНИ БАЖАРДИ.


Жорий йилнинг 24 январида Президентимизнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига навбатдаги Мурожаатномасида депутатлар учун қилинган алоҳида мурожаат ҳар бир депутатлар масъулиятини ва эътиборини оширга ундади.

Мурожаатномада Президентимиз бу борада ҳар бир депутатни фаолликка чақирган ҳолда ўз ҳудудида яшаётган аҳоли муаммоларини ечишда фаол иштирок этиши, одамларнинг ташвишларини тинглаши кераклиги билдирилди, бу билан депутатлар ўз сайловчиларига берган ваъдалари устидан чиқиши, халқ ишончини оқлаши, энг асосийси, халққа янада яқин бўлишини таъкидлаганди.

Бугунги кунда, Халқ депутатлари Ғузор туман Кенгашининг депутатлари халқимиз учун ҳар соҳада амалга ошираётган ишлари таҳсинга сазовор. Яқиндагина “Ёнқишлоқ” маҳалласида Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ва маҳалла фаоллари ҳамкорликдаги йиғилишда ушбу ҳудуддан сайланган туман кенгаш депутати Самандар Усмонов аҳоли хонадонларини анчадан буён қийнаб келаётган муаммо томорқа ер майдонлари учун оқова сув ариқ ўтказиб беришни вада қилганди.

-Депутат ўз вадасини бажарди, 60 мерт масофага асбестоцемент қувури ётқизилиб, ёнқишлоқликларнинг томорқа майдонларига оқова сув билан таъминлади. -Бизлар томорқамиздан унумли фойдаланиб, картошка, пиёз ва бошқа полиз маҳсулотлари экамиз. –Бу биз учун “Наврўз” байрами арафасида маҳалламизга байрам туҳфаси десак адашмаган бўламиз. –дейди маҳалла нуронийлардан бири Бобоназар Ҳасанов. 





Report Page