ЁЛҒОН ХАБАР ТАРҚАТМАНГ: ҚОНУН ОЛДИДА ЖАВОБГАРСИЗ!

ЁЛҒОН ХАБАР ТАРҚАТМАНГ: ҚОНУН ОЛДИДА ЖАВОБГАРСИЗ!

"Buxoro yoshlari” газетаси

Азиз юртдошлар, турли ижтимоий тармоқларида тарқалаётган турли овозли хабарларга, ёзувларга ишонманг! 

Фақат аниқ манбаларга асосланиб, хулоса чиқаринг ва қоидаларга амал қилинг! Ёлғон ва ноаниқ хабарларга чалғиманг! 

Ҳуқуқ-тартибот идоралари, маҳаллий ҳокимлик ҳамда тиббиёт ходимларининг барчаси халқ учун хизматда. Шундай экан, Сиз ҳам ўзингизни асранг ва уйда қолиб, халқимиз тинчлигига, саломатлигига ҳисса қўшинг!

Эл бошига иш тушиб, синовли кунларни кечираётганимиз бир пайтда, одамлар ўртасида тарқатилган ваҳима уйғотувчи овозли хабарни аслича кўчириб, ҳавола этмоқдамиз.

Овозли хабардан англаш мумкинки, қиз шевасига кўра, у бухоролик. Бу борада ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари тегишли чоралар кўриб, суриштирув ишларини олиб боришмоқда.(Батафсил маълум қиламиз)

Асоссиз ва тутуриқсиз гаплар билан одамлар ўртасида ёлғон хабар ва ваҳима тарқатаётган ҳар бир киши қонун олдида жавобгардир!

Унутманг, эл бошига ташвиш тушганда, турли ваҳимали ва ёлғон хабарлар тарқатиш ҳам Ватанга хиёнат билан баробар!

Зулфизар Мавлонова, репортёр.


"Buxoro yoshlari” газетаси


Report Page