ЁЛҒОН, ФИТНА, БЎХТОН - СИЗ БУНГА ИШОНМАНГ

ЁЛҒОН, ФИТНА, БЎХТОН - СИЗ БУНГА ИШОНМАНГ


Ҳурматли юртдошлар. Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда қуйидаги мазмундаги ёлғон хабарлар кенг тарқалмоқда.

Бу каби хабарлар, фуқаролар орасида ваҳима ва давлат органларига ишончсизлик уйғотиш мақсадида ўйлаб топилаётган бўхтон ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан бу каби масалаларга оид хабарларни тарқатиш зарурати юзага келган тақдирда, вазирлик ўзининг Youtube, Telegram, Instagram, Facebook, Мover, ВКонтакте, Одноклассники, Twitter каби ижтимоий тармоқлардаги, шунингдек вазирликнинг таркибий ёки ҳудудий тузилмаларининг расмий саҳифалари ҳамда бошқа ОАВ орқали мурожаат қилишини маълум қиламиз.

ИИВ Ахборот хизмати

Report Page