ЁЛҒИЗЛИКНИ БАРТАРАФ ҚИЛИШ МУМКИНМИ?

ЁЛҒИЗЛИКНИ БАРТАРАФ ҚИЛИШ МУМКИНМИ?

Abdurahman El Ahmadi


Ёлғизлик ва руҳий бўшлик – бу одам билан содир бўлиши мумкин бўладиган энг хавфли ва энг даҳшатли ҳолатлар. Шу ҳолатларда бизларнинг ички қўрқувлар ўзларини кўрсатишни бошлайдилар. Бизлар шу ҳолатларни танламаймиз, бу ҳолатлар бизлар билан кутилмаган тарзда рўй бериши мумкин. Ва кўпгина ҳолатларда бизлар ёлғизлик ва руҳий бўшлик ҳолатида анча кўп вақт мобайнида қолишимиз мумкин.

Шу ҳолатнинг сабаблари турлича бўлиши мумкин. Ҳаётдаги муваффақиятсизликлар, одамлардан ранжитиш, шахсий ва оилавий ҳаётдаги муаммолар, ҳамда касалликлар – буларнинг ҳаммаси ёлғизлик ва руҳий бўшлик сабаби бўлиши мумкин, ва бу рўйхат ҳам тўлиқ эмас.

Бундай ҳолатида бу билан қандай курашишни аниқлаш анча мушкул ишдир. Ва бу билан курашиш керакми ўзи, наҳот бу шунчалик даҳшатли бўлса? Балки ёлғизликлик ҳолати яхшидир? Ахир, ҳеч ким қалбингга кира олмайди, кимдир сенинг ҳолатингга нотўғри муносабатда бўлади деб ҳавотирланиши ҳожати йўқ. Баъзан одам шу ҳолатларга кўникиб қолиши ҳам мумкин. Лекин, вақти келиб инсоннинг ички муҳити зиқ қиладиган чорасизлик ва руҳий ожизликни ҳис қила бошлайди. Атрофдаги одамлар шундай одамни кўпинча қувонтирмай, ранжитмоқдалар. 

Қайд этиш лозимки, шу муаммо бу дунёда қандайдир янгилик эмас. Муқаддас Китоби биноан кўпгина одамлар ёлғизлик ҳолатини ўз бошидан кечирган эдилар. Буни Илёс пайғамбари ҳис этган, Изабел ғазабидан қочган пайтида (3 Шоҳ. 19:10) Буни Мусо пайғамбари ҳис қилган, қачонки у Миср фиръавнинг қасридан Мидиён юртига қочишга мажбур бўлган пайтида. (Чиқ. 2:15) Бу ҳолатини ҳаттоки Исо Масиҳ ҳам Ўз бошидан кечирган, айниқса Уни хочга михланганида, У “Эй Худойим! Эй Худойим! Нега Мени тарк этдинг?” – деб фарёд қилган эди.

Агар бу ҳолатини Исо Масиҳ Ўз бошидан кечирган бўлса, ёлғизлик бу нормал ҳолат деган ҳулосага келса бўладими? Асло ундай эмас. Ёлғизлик бу нормал ҳолат эмас. Қачонки бирор биримиз ўзининг муомаладаги одамларлардан айрилдиган бўлса, ёки бехосдан ўзларимиз истамаган тарзда улардан ажрашиб турадиган бўлса, бу нормал ҳолат деб бўлмайди. Эгамиз одамни яратганида “Одамнинг ёлғиз бўлиши яхши эмас” деб айтди. У бизларни шундай яратдики, бизлар мулоқотга муҳтожмиз, ва бошқаларга керак бўлиш бу энг асосий эҳтиёжларимиздан бири бўлиб турибди.

Юқорида келтириб ўтган оятида бизлар кўпинча Худонинг кейинги сўзларига эътибор берамиз, лекин одамга ёлғиз бўлиш яхши эмаслиги ҳақида сўзларга унчалик урғу бермаймиз. Ваҳоланки, одамга ёлғиз бўлиш умуман яхши эмас. Ҳаёт кўрсатяптики, бирор биримиз кўпчилик одамлар орасида ҳам ёлғиз қолиши қийин эмас. Оилали бўлиб, ёлғиз бўлиши ҳам ҳеч гап эмас. Жамоатда ҳам бўла туриб ёлғиз қолиши ҳеч гап эмас. 

Баъзи ҳолатларда одамлар фикрларни бир жойда жамлаш учун, ёки қандайдир жиддий лойиҳа устидан ишлаш учун, ёки шунчаки дам олиш учун ёлғиз қолиши мумкин, ва мен бу ҳолатларни ҳисобга олмаяпман. Шундай ҳолатларда одамлар бу қадамни ихтиёрий равишда ташланмоқда, чунки ҳар қандай ақлий меҳнат ёки келажак учун режаларни тузиш жараёнида, ҳамда ўзининг ички дунёсини тартибга солиш учун ҳақиқатан ҳам бошқаларнинг арашишини талаб қилмайди, ва бу ерда якка ҳолатда қолиш ҳаттоки керакдир.

Умуман олганда, ёлғизлик ҳолати одам учун қандайдир фойда келтириши мумкинми? Менга қолса, бундай ҳолатларни эслай олмаяпман, ва шундай ҳолатлари борми-йўқми билмайман. Бундан ташқари, юқорида айтганимдек, Эгамиз ҳеч қачон биз учун ёлғизликни режаллаштирмаган эди. Ёлғизликда ҳеч қандай яхши нарса йўқлигини англаш унчалик қийин эмас. Ва бизлар ёлғизликка тушган ҳолатида, уни бартараф қилиш учун максимал даражада ҳаракат қилишимиз керак. Буни қандай қилиб уддаласа бўлади?

Биринчидан, бизлар бир нарсани тушунишимиз керак – ёлғизлик бу ички муаммо, ва уни агар сиз ўзларингизни одамлар билан ўраб олсангиз ҳам, бу билан муаммо ечимини тополмайсиз. Ички дунёмиз муаммоларга ҳал қилиш учун фақат Муқаддас Руҳ таъсир ўтказиши мумкин. Исо Масиҳ Хочга боришдан олдин шогирдларга шундай ваъдасини берган эди:

“Мен Отамга мурожаат қиламан, ва У сизлар билан то абад қоладиган бошқа Ҳомийни юборади. Бу Ҳомий – Ҳақиқат Руҳидир. Бу дунёга тегишли бўлганлар Уни қабул қила олмайдилар, чунки Уни на кўришади, на билишади. Сизлар эса Уни биласизлар, чунки У сизлар билан яшамоқда, У ичингизда бўлади. Мен сизларни етим қолдирмайман, яна олдингизга қайтиб келаман.” (Юҳ. 14:16-18)

Бизлар кўпинча Муқаддас Руҳини фақат бизларга ҳокимлик берадиган, инъомларни туҳфа этадиган ва Исо ҳақида шоҳид қилиш учун керакли бўлган нарсаларни берадиган Худонинг Шахси сифатида қабул қиляпмиз. Лекин аслида, Муқаддас Руҳнинг Ердаги асосий мақсадини Раббимиз Ўзи айтди – У Ҳомий, яъни Юпатувчидир. Бу дегани, Исо биладики, бизлар аслида Юпатувчига муҳтожмиз, ҳатто иймонга келганимизда ҳам, Унга муҳтожмиз.

Аслида, Муқаддас Руҳнинг кўпгина мўъжизаларни олдимизда кўрсакда, бу унчалик руҳлантирмайди. Биз Илёс пайғамбарнинг тарихидан биламиз-ки, у қилган барча мўъжизалардан кейин ўзини бахтли ҳис қила олмади, ва Худонинг кўмагидан муҳтож эди. Муқаддас Руҳдан бизлар олишимиз мумкин бўлган энг қадрли нарса – бу Юпанчдир.

Аслида, ичимизда бўшлик ёрдамга муҳтожман, деб фарёд қилгандай бўлмоқда. Бизлар бу фарёдни овоз билан айтолмаса керак. Кимдир ичкиллик тобега ўтади, кимдир гиёҳвандликка қўл уради. Кимдир бутунлай ишга кетади. Масиҳийлар ёлғизликдан қочиш мақсадида ўзлари учун алоҳида “қутқарувчи нарсани” ўйлаб топишган – бутунлай хизматга ўтиш. Ўз вақтида мен ҳам шу орқали ёлғизликдан қочишга ҳаракат қилдим. Охир-оқибат, мен англадимки ёлғизликни бартараф қилиш учун яккаю-ягона усули – ўзини Ҳақиқий Юпатувчи қўлига беришдадир. 

ЎзларимизниХудонинг қўлига бериш учун алоҳида қадамлар ёки алоҳида стратегия мавжуд эмас. Бу юрагимизнинг қаттиқ истаги, ички интилиш бўлиши керак, ва буни ўзимиздан бошқа ҳеч ким ёндира олмайди.

Азиз дўстим! Агар сени ёлғизлик ва руҳий бўшлик каби ҳиссиётлар қамраб олган бўлса, бу умидсиз ҳолати эмас. Шу ҳолатларни ҳақиқатан ҳам бартараф этса бўлади, ва Юпатувчи Муқаддас Руҳ сенинг руҳий бўшликни Ўзи билан тўлдиришга тайёр. Агар сен ҳозир шу қарорни қабул қилсанг, ва буни Муқаддас Руҳидан сўрасанг, У дарҳол ёрдам бериш учун келади. Унинг бу дунёдаги асл мақсади айнан шу. Унга ибодат қилиб, ўз ҳаётига таклиф қил ва “инсон ҳаёлига сиғмайдиган тинчлик Исо Масиҳ орқали сизларнинг юракларингизни ва ўй-ҳаёлларингизни қўриқлайди”. (Фил. 4:7)


Report Page