YILNING XALQARO YULDUZLARI
NizomМусиқа ва санъат йўналишидаги иқтидорлиларнинг “YILNING XALQARO YULDUZLARI” (International stars of the year)номли Халқаро танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаНИЗОМ“New Talents” Халқаро ташкилоти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги ПҚ-406-сон қарори ҳамда 2022 йил 2 февралдаги ПҚ-112-сон қарори;Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг мактаб таълими тизимидаги ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш ҳамда келгусидаги устувор вазифалар юзасидан 2025 йил 15 май куни видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар;Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сон Фармонларига асосан бир қатор янги лойиҳаларни ўтказади.Мазкур Низом маданият ва санъат соҳасида олиб борилаётган кенг ислоҳотларнинг натижадорлиги ўлароқ, иқтидорли ёшлар ва ижодкорларни кашф этиш ва уларнинг ижодини бутун дунёга тарғиб этиш, хорижий мамлакатлар билан маданият ва санъат соҳасида ижодий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида “YILNING XALQARO YULDUZLARI” (бундан буён матнда - халқаро танлов деб юритилади) халқаро танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.1-боб. Умумий қоидалар1. Халқаро танлов Ўзбекистон Республикаси ва бошқа мамлакатларнинг мусиқа ва санъат йўналишидаги таълим муассасалари (болалар мусиқа ва санъат мактаблари, Республика “Келажак марказлари”, маданият марказлари, мактабгача таълим тарбияланувчилари ва бошқа муассасалар иштирокида), мактабдан ташқари таълим муассасаларининг иқтидорли ёшлари ҳамда эркин ижодкорлар иштирокида ўтказилади.2. Халқаро танловда ҳар бир иқтидорлар эркин тарзда иштирок этиш ҳуқуқига эга.3. Халқаро танловни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ барча чора-тадбирлар ва ташкилий ишлар Халқаро танловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмита (бундан буён матнда ташкилий қўмита деб юритилади) томонидан мувофиқлаштирилади.22-боб. Танловнинг мақсадлари4. Халқаро танловнинг асосий мақсадлари қуйидагилар ҳисобланади:ўқувчи ёшлар ва иқтидорларнинг истеъдоди ва ижодий қобилиятини намоён этиши учун шароит яратиш;ҳар бир мамлакатнинг ўз мусиқа санъатини жаҳон саҳналарида кенг тарғиб этиш;ёшларда ўзлари танлаган ихтисосликларни чуқур ўрганишга қизиқишни янада ошириш;ёш ижрочиларнинг истеъдоди ва ижодий қобилияти бўйича ижрочилик кўникмаларини янада ривожлантириш;жаҳон мумтоз композиторларининг асарлари, ўзбек ва бошқа халқлар бастакорлари куйларидан баҳраманд бўлишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш.3-боб. Танловда иштирок этиш5. Халқаро танлов Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси ҳамда “Mening yurtim” телеканали, “Renessans” телеканали ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан 2026 йилнинг 25-27 январь кунлари Тошкент шаҳрида (оффлайн тарзда) ўтказилади.Аризалар 2026 йил 22 январга қадар онлайн тарзда Ташкилий қўмитанинг қуйидаги манзиллари орқали қабул қилинади:Телеграм орқали 95-008-59-29 га; Телеграм бот @newtalents_24 га; Электрон почта манзили:newtalentsuzb@gmail.comИштирокчилар томонидан қуйидаги ҳужжатлар топширилади:Иштирокчи анкетаси (тақдим этилган вариантда);1 дона электрон вариантда рангли ижодий фотосурат; Иштирокчининг туғилганлик тўғрисидаги гувохномаси ёки паспорти; номзоднинг ижро этадиган асарлари рўйхати.4-боб. Халқаро танловни ташкил этиш ва ўтказиш шартлари6. Халқаро танлов қуйидаги йўналишлар бўйича якка ва жамоавий тарзда ўтказилади:3а) Фортепиано ижро вақти 10 минутга қадарб) Торли чолғулар ижро вақти 10 минутга қадарв) Дамли ва зарбли чолғуларижро вақти 8 минутга қадарг) Эстрада чолғу ижрочилигиижро вақти 8 минутга қадард) Эстрада хонандалиги ижро вақти 10 минутга қадаре) Академик хонандалик ижро вақти 10 минутга қадарё) Анъанавий хонандалик ижро вақти 10 минутга қадарж) Халқ чолғулари ижро вақти 10 минутга қадарз) Анъанавий чолғу ижрочилигиижро вақти 10 минутга қадари) Бахшичилик ижро вақти 10 минутга қадарй) Хореография ижро вақти 10 минутга қадарк) Тасвирий санъат –л) Театр санъати ижро вақти 8 минутга қадарм) Амалий санъат –п) Фольклор ижро вақти 15 минутга қадарр) Хор ижро вақти 10 минутга қадар7. Иштирокчилар ихтиёрий тарзда белгиланган вақтдан чиқмаган ҳолда битта ёки уша вақтга мослаб иккита асар танлаб ижро этади.Тасвирий санъат йўналиши иштирокчилари Қиш фаслига мос ижодий ишни белгиланган вақт (4 соат мобайнида) ичида иҳтиёрий равишда чизадилар.Амалий санъат йўналиши иштирокчилари иҳтиёрий равишда ўзлари танлаган мавзуда белгиланган вақт (5 соат мобайнида) ичида ижодий иш яратадилар.Тасвирий санъат ва амалий санъат йўналиши иштирокчилари ўзлари билан аввал яратилган ижодий асарларни олиб келганига балл қўйилмайди.Хонандалар қўшиқни жонли овозда ижро этиши шарт (овозда фонограммадан фойдаланишга йўл қуйилмайди). Мусиқада фонограммадан фойдаланиш мумкин.Иштирокчилар жўрнавоз (концертмейстер)ни ўзлари билан, иҳтиёрий равишда, ўз келишувига кўра олиб келадилар. Бунга Ташкилий қўмита аралашмайди.Жамоавий иштирокчилар сони 16 нафаргачани ташкил этиши мақсадга мувофиқ.4Халқаро танловда ўқитувчилар учун 16 та йўналишда махсус номинация ғолиблари аниқланади ва улар диплом ва статуэтка билан тақдирланади.8. Иштирокчилар ёшига кўра қуйидаги гуруҳга бўлинади: Биринчи гуруҳ - 3 ёшдан 6 ёшга қадар; Иккинчи гуруҳ - 7 ёшдан 9 ёшга қадар; Учинчи гуруҳ - 10 ёшдан 12 ёшга қадар; Тўртинчи гуруҳ - 13 ёшдан 15 ёшга қадар; Бешинчи гуруҳ - 16 ёшдан 19 ёшга қадар; Олтинчи гуруҳ - 20 ёшдан 24 ёшга қадар; Еттинчи гуруҳ - 25 ёшдан 30 ёшга қадар; Саккизинчи гуруҳ - 31 ёшдан 70 ёшга қадар.5-боб. Халқаро йил номинациялари9. Халқаро танлов иштирокчилари орасидан қуйидаги йўналишларда йилнинг энг яхши халқаро ижрочилари номинацияси ғолиблари аниқланади.- Йилнинг Энг яхши халқаро фортепиано ижрочиси;- Йилнинг Энг яхши халқаро аёл хонандаси- Йилнинг Энг яхши халқаро эркак хонандаси- Йилнинг Энг яхши халқаро мақом хонандаси- Йилнинг Энг яхши халқаро миллий чолғулар ижрочиси- Йилнинг Энг яхши халқаро халқ чолғулари ижрочиси- Йилнинг Энг яхши халқаро классик мусиқа ижрочиси- Йилнинг Энг яхши халқаро рақс ижрочиси- Йилнинг Энг яхши халқаро рақс жамоаси- Йилнинг Энг яхши халқаро рассом- Йилнинг Энг яхши халқаро ҳунарманд- Йилнинг Энг яхши халқаро бахши ижрочиси- Йилнинг Энг яхши халқаро фольклор ижрочиси5Жами 13 та номинация йил ғолиблари аниқланади. Улар махсус статуэтка ва диплом билан тақдирланади.6-боб. Халқаро танлов иштирокчиларини баҳолаш10. Иштирокчилар Халқаро ҳакамлар ҳайъатининг ҳар бир аъзоси томонидан алоҳида тарзда 25 баллик тизимда баҳоланади. Айрим хорижлик ҳакамлар ҳайъати онлайн тарзда иштирок этиб, ҳар бир иштирокчини эшитади ва баҳолайди. Бунда, ҳакамлар иштирокчиларнинг ҳаваскор ва профессионал эканлигига қараб алоҳида тарзда баҳолайди. Иштирокчилар ёш тоифасида баҳоланади ва ёш тоифасида ғолибликни қўлга киритади.Иштирокчиларнинг умумий баллари қўйилган балларнинг йиғиндисига кўра аниқланади. Умумий балли энг кўп бўлган иштирокчилар орасидан ҳакамлар ҳайъати қарорига асосан танловнинг 1,2,3-ўрин ҳамда ҳар бир ёш тоифасида биттадан Гран-при совриндорлари белгиланади.11. Халқаро танловнинг якуний натижалари ҳакамлар ҳайъатининг қарори билан расмийлаштирилади.12. Гран-при ва номинацияларга номзодлар Ҳакамлар ҳайъатининг қарорига асосан белгиланади. Бунда, ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларнинг ижроси, ижоди муносиб бўлмаса номзод тақдим этмаслик ҳуқуқига эга ҳисобланади.13. Хакамлар ҳайъатининг қарори қатъий ҳисобланади ва қайта кўриб чиқилмайди.7-боб. Иштирокчиларнинг танловда иштирок этиш учун тўлов миқдори, танловни молиялаштириш ва иштирокчиларни рағбатлантириш14. Иштирокчиларнинг танловда иштирок этиши учун тўлов миқдори:Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун битта йўналишда якка тарзда иштирок этиш 550 минг сўмни;дуэт ва трио – ҳар бир иштирокчи учун 400 минг сўмни;4-7 нафар иштирок этадиган жамоа (ансамбл)нинг ҳар бир иштирокчиси учун 250 минг сўмдан;8-16 нафар иштирок этадиган жамоа (ансамбл)нинг ҳар бир иштирокчиси учун 220 минг сўмдан.(ҳар бир иштирокчига алоҳида медал, диплом, сертификат берилади);6Хорижий иштирокчилар учун 25 АҚШ долларини ташкил этади.15. Тўловлар: 5614 6814 2238 8508 – Uzcard - Маликбек Эшқувватов –га юборилади. Тўлов ўтганлиги бўйича махсус чек нусхаси @newtalents_24 ботга ёки телеграмга юборилади.Хорижлик иштирокчиларга ташкилий қўмита томонидан махсус хисоб рақам юборилади.16. Танлов иштирокчилари ҳар бир ёш гуруҳи бўйича:1, 2, 3-даражали диплом, медал, халқаро сертификат ҳамда Гран-при (кубок билан бирга) билан тақдирланади. Ҳакамлар ҳайъатининг қарорига асосан Гран-при соҳиблари белгиланади. Бунда, 8 та ёш тоифаси бўйича 8 та Гран-при совриндорлари аниқланади.Ташкилий қўмитанинг қарорига асосан ғолиб Гран-при совриндорларига (жамоа учун ҳам бир хил миқдор иштирокчи сонидан қатъий назар) 100 АҚШ доллари миқдорида мукофот пули ҳамда Халқаро телевизион танловда иштирок этиш учун махсус йўлланма берилади.Ёш иштирокчиларга махсус гала-концерт маросимида янги йилга бағишлаб байрам совғалари тақдим этилади.Танлов ғолиблари орасидан энг яхшилари “Mening yurtim” ҳамда “Renessans” телеканалларининг турли шоу дастурларида уз чиқишлари билан иштирок этади. Бунда, Ташкилий қўмитага номзодлар ҳакамлар ҳайъати томонидан тақдим этилади.Иштирокчиларнинг ўқитувчи ва концертмейстерлари, муассаса раҳбарлари Ташкилий қўмитанинг махсус ташаккурномаси билан тақдирланади.Танлов ғолибларини тақдирлаш маросими Тошкент шаҳридаги энг муносиб жойда катта гала-концерт тарзида ўтказилади. Халқаро танлов барчада унутилмас кун бўлиб қолиши учун барча зарур чоралар кўрилади. Маросимда таниқли хонандалар, созандалар, маданият санъат арбоблари ҳамда махсус меҳмонлар иштирок этади.17. Танловни ўтказиш билан боғлиқ ташкилий ишларни молиялаштириш ташкилотчилар томонидан амалга оширилади.18. Танловни молиялаштириш учун жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳам жалб этилиши мумкин.7-боб. Якуний қоидалар19. Танловни ўтказиш жараёнлари бўйича келиб чиқадиган низолар Ташқилий қўмита томонидан тартибга солинади.7Ташкилий қўмита билан боғланиш учун телефонлар:95-008-59-29;95-008-69-29 Маликбек Эшқувватов.Танловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ҳамкорлар: