Ижтимоий тармоқда "Ашаддий қоидабузар? Ёки қарийб 4 ойда 15 та фоторадарга тушган ЙПХ ходими” сарлавхаси юзасидан муносабат.

Ижтимоий тармоқда "Ашаддий қоидабузар? Ёки қарийб 4 ойда 15 та фоторадарга тушган ЙПХ ходими” сарлавхаси юзасидан муносабат.

YHXB

Жорий йилнинг 3 ноябрь куни ижтимоий тармоқда "Ашаддий қоидабузар? Ёки қарийб 4 ойда 15 та фоторадарга тушган ЙПХ ходими” сарлавхаси остида Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБга тегишли бўлган ласетти русумли давлат рақам белгиси “20 729 VSF” бўлган транспорт воситасининг “фоторадар”га тушганлиги бўйича хабар тарқалган.

      Хабар бўйича, 2020 йилнинг июль-октябр ойларида Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХга тегишли ласетти русумли давлат рақам белгиси “20 729 VSF” бўлган транспорт воситасида вилоят худудида белгиланган харакат тезлигини ошириб харакатланганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 128х3-1-2-3-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар юзасидан ишлар ўрганилди. Сирдарё вилояти худудидан ўтган асосий транзит йўллар 8 та вилоятни Тошкент шаҳри билан боғлаб турувчи ҳалқаро аҳамиятдаги йўл хисоблангани боис, ЙПХ махсус кузатувлари кўп кузатилади. Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХга тегишли бўлган “20 729 VSF” транспорт воситаси 2020 йилнинг 01 июль кунидан 30 октябр кунига қадар махсус кузатувларга жалб этилганлиги ва кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларни бажарганлиги маълум бўлганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 17-1-моддаси ҳамда 271-моддаси 4-бандига асосан RS-20189318211, RS-20188810121, RS-20256416038, RS-20363491345, RS-20387629838, RS-20394531091, RS-20394689755, RS-20139344319, RS-20269149135, RS-20394708582, RS-20189318292, RS-20329090061, RS-20313285836, RS-20326270631, RS-20396019870- рақамли жарима солиш тўғрисидаги қарорлар бекор қилиниб, маъмурий иш тугатилди.

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Report Page