Тезкор хабар !

Тезкор хабар !

TVIIBB

Бир неча дақиқа олдин яъни 2019 йилнинг 14 октябрь куни соат тахминан 15:10 ларда Тошкент вилояти Оҳангарон туманидан ўтувчи “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 158 километрида Ангрен шаҳридан Оҳангарон шаҳри томонга ҳаракатланиб келаётган, давлат рақами 01 423 GGA бўлган  “Mercedes-Benz” русумли юк машинаси ёмғирли об-ҳаво шароитида рул бошқарувини эплай олмай, йўлни ажратувчи бетон тўсиққа бориб урилган. Зарб натижасида келиб чиққан ёнғин сабабли юк машинаси ёниб кетган.

Юк машинаси бошқарувида бўлган ҳайдовчи  1988 йилда туғилган фуқаро К.Э соғ-саломат. ЙТҲ дан тан жароҳати олганлар йўқ.

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ҳайдовчилардан куз-қиш ёғингарчилик мавсумида, тезликни оширмасликларини ва йўл қоидаларига амал қилишларини сўрайди.

ИИББ Ахборот хизмати

Report Page