«Қорадори 2020» ЙПХ инспекторлари томонидан гиёҳвандлик моддаси билан шуғулланувчи шахс ашёвий далил билан ушланди

«Қорадори 2020» ЙПХ инспекторлари томонидан гиёҳвандлик моддаси билан шуғулланувчи шахс ашёвий далил билан ушланди

Toshkent viloyati IIBB


Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан 32 ёшли фуқаро 600 граммдан ортиқ «марихуана» билан ушланган. Унга нисбатан жиноий иш очилган.

ИИББ Ахборот хизмати

Маълумки ҳозирги кунларда Республика ҳудуди бўйлаб «Қорадори-2020» профилактик тадбири ўтказилиб келинмоқда. Мазкур табдир Тошкент вилоятида ҳудудида ҳам қаттиқ назорат ва сергаклик билан ўтказилмоқда. Ҳозирда ИИББ ходимлари карантин тадбирлари билан бирга жиноятчиликнинг олдини олиш борасида ҳам сергак.

Шу йилнинг 20 май куни Оққўрғон туманида ИИБ ЙҲХБ ходимлари ўз хизмат вазифасини ўтаётган вақтида, хатти-ҳаракатлари билан шубҳа уйғотган шахс уларнинг эътиборини тортади ва тўхтатилиб текширилади. Жараёнга бир неча гувоҳларни таклиф этилиб, фуқаронинг қўлидаги қоп (пакет) холислар иштирокида кўздан кечирилади. Кўздан кечириш давомида шу туманда яшовчи 1988 йилда туғилган Ж.А.нинг қўлидаги қопидан ҳўл, яшил рангли ва ўткир ҳидли ўсимлик борлиги аниқланади.

Фуқаро ашёвий далил билан туман ИИБга олиб борилади ва мазкур модда тегишли тартибда кимёвий экспертизадан ўтказилади.

Экспертизасининг хулосасига кўра ўсимлик «марихуана» гиёҳвандлик моддаси эканлиги ва унинг оғирлиги 620 грамм тенглиги аниқланади.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан, Оққўрғон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ИИББ Ахборот хизмати


Report Page