Яшнобод туманидаги йўл-транспорт ҳодисаси

Яшнобод туманидаги йўл-транспорт ҳодисаси

Ички ишлар вазирлиги

2019 йил 31 июль куни соат 11:40ларда Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида яшовчи 34 ёшли Д.А. бошқарувидаги 99-сонли “Қорасу-Қўйлиқ бозори” йўналишида қатновчи “ГАЗ-322132-288” русумли микроавтобусини Яшнобод тумани Оҳангарон шох кўчасида ҳайдаб кетаётиб, йўл четида тўхтаб турган Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида яшовчи 59 ёшли Р.Б. бошқарувидаги “КамАЗ-5511” русумли юк автомашинасининг орқа томонига урилиб бошқарувни эплай олмай шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида яшовчи 24 ёшли Д.А. бошқарувидаги “DEU SC 77C” русумли юк автомашинасига урилиб ағдарилган.

Натижада “ГАЗ-322132-288” микроавтобуси ҳайдовчиси ва олти нафар йўловчилари жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлар, шунингдек қолган 5 нафар йўловчиларига тиббий ёрдам кўрсатилиб уйларига жавоб берилган. Ушбу ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси

Report Page