ЯшилМакон

ЯшилМакон

Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ахборот хизмати


“Яшил макон” уммуммиллий лойиҳаси доирасида ёхуд яшилликка янгича назар...


Кўчат экиб, боғ яратиш халқимизга хос фазилатлардан бири саналади. Бунда эса албатта,“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси дастуриламал бўлиб хизмат қилаяпти.

Жорий йилнинг 30 ноябр куни “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ижросини таъминлаш мақсадида Булунғур туманидаги “Мингчинор” маҳалласи ҳудудидаги 2 гектар 60 сотих майдон “Экобоғ” га айлантирилмоқда. Бунда бунёдкорлик кўлами кенг бўлиб, экобоғ ҳудудида  турли хилдаги атракцион қурилмалари, шунингдек, овқатланиш мажмуалари, павильон, болалар ўйингоҳи, чўмилиш ҳавзалари ва бошқа турдаги кўнгилочар хизматлар ишга тушиши белгиланган.

Кишига хуш кайфият берадиган қурилиш ишлари ҳозирда жадаллик билан давом эттирилмоқда.


Янги экобоғга ташриф буюрувчиларга экологик мусаффолик, маданий ҳордиқ бериш билан бирга мароқли спорт машғулотлари ташкил этиш имкониятини ҳам ҳадя қилиши кўзда тутилган.Ташландиқ ерларни обод қилиб, экобоғ ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилишининг боиси ҳам ана шунда.  


Ушбу мўъжаз боғда 2 500 туп 18 турдаги манзарали дарахтлар ниҳоларидан;

Арча -300 туп

Ҳамиша боҳор -300 туп

Манзарали тут - 200 туп

Павлония - 400 туп

Ясин дарахти - 350 туп

Каштан – 300 туп

Чинор -150 туп

Қайрағоч – 300 туп

Терак - 200 туп

 

тадбиркор Аслиддин Сулаймонов ҳамда ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман бўлими билан ҳамкорликда экилмоқда.

 

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, экологик ҳолатнинг бир меъёрда бўлишини таъминлашда ўсимлик оламининг ўрни беқиёс. Чунки у ҳаво, тупроқ ва сувни чанг, ис гази сингари чиқиндилардан тозалаб, борлиқни кислород билан тўлдириб турадиган табиий лабораториядир.




Report Page