“Яшил тўртлик принципи” нима дегани?

“Яшил тўртлик принципи” нима дегани?

Чистая энергия

“Яшил тўртлик” – тўртта асосий экологик тоза генерация: шамол, қуёш, гидро ва атом генерацияларидир.

Қуёш, шамол ва сув – экологик тоза энергия манбаларидан фойдаланишнинг афзалликлари ҳақида бугунги кунда ортиқча сўзлашга ҳожат ҳам қолмади, бундан деярли ҳамманинг хабари бор.

Масалан, қуёш “хомашёси” (қуёш нури) бепул ва туганмас ҳисобланади (айниқса, бизнинг шароитда – Ўзбекистонда минтақасидан келиб чиқиб, қуёшли кунлар йилига 160-200 кунни ташкил этади).

Шамол энергетикаси эса одатий усуллар билан электр энергиясини етказиш қийин бўлган жойлар учун энг мақбул ечимдир.

Аммо қуёш энергетикасининг ҳам, шамол энергетикасининг ҳам сезиларли бир камчилиги бор: улар электр таъминотини ишончли ва барқарор таъминлаб бера олмайди.

Қуёш ҳам узуккун нур сочмаслиги, шамол ҳам тун-у кун эсмаслиги барчамизга аён. Гидроэлектростанцияларнинг фаолияти ҳам симлар ва табиатнинг “кайфияти”га боғлиқ.

Ушбу камчиликни бартараф этиш учун “яшил тўртлик” – углеродсиз энергетиканинг яна бир аъзоси – атом генерацияси кўмакка келади.

Қуёш, гидро- ва шамол энергетикасида бўлгани каби атом станциясида ҳам электр энергияси ишлаб чиқариш пайтида карбонат ангидрид гази ҳосил қилмайди. Маълумки, карбонат ангидриди тўпланмаси “иссиқхона эффекти” ҳамда иқлим ўзгариши каби хавфларни туғдиради.

Шу билан бирга атом станцияси электр таъминоти узлуксизлиги ўта муҳим ҳисобланган саноат корхоналари ва ижтимоий инфратузилма объектлари (масалан, касалхоналар)ни ишончли ва муттасил электр энергияси билан таъминлай олади.

Кундан кунга янада кўплаб одамлар келажакда экологик соф – “яшил энергетика” ҳаётимизнинг ажралмас бўлагига айланишини тушуниб етмоқда. Қуёш, шамол, сув ва атом, бир-бирини тўлдирган ва кучайтирган ҳолда, “яшил” энергетика билан муқим таъминлаш учун энг мақбул мувозанат ҳосил этади. 

Report Page