Японияда стрептококк билан касалланиш рекорд даражада кўпайди

Японияда стрептококк билан касалланиш рекорд даражада кўпайди


Японияда тез ривожланадиган ва ўлимга олиб келиши мумкин бўлган стрептококк токсик шок синдроми (STSS) ҳолатлари рекорд даражада кўпаймоқда, дея хабар беради NHK World-Japan.

STSS, биринчи навбатда, А гуруҳи стрептококк бактериясидан келиб чиқади.

Беморларда оёқ-қўлларининг некрози ривожланиши ва органлар етишмовчилиги пайдо бўлиши мумкин.

2024 йил бошидан 5 майгача Япониянинг юқумли касалликлар миллий институти бу йили 801 та STSS ҳолати ҳақидаги дастлабки ҳисоботларни олди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,76 баробар кўпдир.

Касалликлар сони ўтган йилга нисбатан тезроқ ўсиб боряпти, беморлар сони 941 тага етган. Бу маълумотлар йиғиш бошланганидан бери энг юқори кўрсаткичдир. Тез ўсиш сабаблари аниқланмаган. Бироқ мутахассисларнинг қайд этишича, коронавирусга қарши чора-тадбирлар юмшатилгандан кейин стрептококк фарингит билан касалланиш ҳолатлари кўпайган.

Миэ миллий касалхонаси раҳбари Танигучи Киёсунинг айтишича, стрептококклар кенг тарқалган. Бироқ, унинг таъкидлашича, улар танага кесилган ва бошқа жароҳатлар орқали кирса, оқибатлари жиддий бўлиши мумкин. У одамларни яраларни дезинфекция қилишга ва қўл ювиш каби профилактика чораларига риоя қилишга чақиради.


Манба: aniq.uz

Сохиба Комиловна

Report Page