Янгсан саноат зонаси

Янгсан саноат зонаси

UzPharmAgency

Жанубий Корея билан ҳамкорликда Янгсан саноат зонаси ташкил этилгани тўғрисида аввал хабар қилган эдик.

Янгийўл шаҳрининг инвестиция муҳитини яхшилаш, шаҳар иқтисодиётига чет эл сармоясини жалб этиш мақсадида шаҳар ҳокимлиги делегацияси жорий йилнинг 25 мартидан 2 апрелига қадар амалий ташриф билан Жанубий Кореяда бўлган эди. Мазкур ташриф чоғида делегация Жанубий Кореянинг Янгсан шаҳри ҳокимлиги ва Савдо палатаси билан Янгийўл шаҳрида Янгсан саноат зонасини ташкил этиш бўйича келишувга эришган эди.

Жорий йилнинг март ойида Янгсан шаҳри ишбилармонларидан иборат делегация мазкур келишувни амалга ошириш учун Янгийўл шаҳрига илк бор ташриф буюриб, саноат зонаси учун ажаратилган ҳудуд билан танишган эди.

Ўтган вақт мобайнида саноат зонаси ҳудудида майдонни қурилиш жараёнига тайёрлаш бўйича улкан ишлар амалга оширилди.

Маълумотларга кўра, Янгсан саноат зонасида Янгсан шаҳрининг йирик компания ва ташкилотлари томонидан лойиҳа қиймати қарийб 22,5 миллион доллар бўлган қатор инвестиция лойиҳаси амалга оширилади. Жумладан, Жанубий Кореянинг “BK Medicare” масъулияти чекланган жамияти томонидан лойиҳа қиймати 5 миллион 490 минг долларни ташкил этувчи фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилади. Йилига 250 миллион дона пластер ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган мазкур лойиҳа учун маблағ тўлиқ инвесторлар томонидан йўналтирилади.

“Korea System” МЧЖ томонидан енгил автомашиналар учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш лойиҳаси ҳам инвесторларнинг 5 миллион долларлик инвестиция ҳисобидан амалга оширилади. Мазкур лойиҳанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати ҳам 250 миллион дона бўлиши кутилмоқда.

“Namgang” МЧЖ томонидан қадоқлаш қутилари, “Hanra Steel” ва “BK Chemical” МЧЖлари томонидан қурилиш материаллари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Шунингдек, ноанъанавий ўсимлик мойларини қайта ишлаш ва бошқа шу каби қатор лойиҳалар амалга оширилади. 2019-2021 йилларга мўлжалланган мазкур хорижий инвестиция лойиҳалари тўлиқ амалга оширилиши билан Янгсан саноат зонасида 200 га яқин янги иш ўринлари яратилади.

Манба: Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлиги матбуот хизмати

Кўпроқ янгиликлар бизнинг @Uzpharm_agency telegram-каналида

Манзилимиз: 100084 Тошкент шаҳри, Чингиз Айтматов кўчаси, 1-А уй.

Телефон:  (998 71) 203-81-81 (998 90) 3510166

Электрон манзил: farmagentlik@minzdrav.uz

Uzpharmagency расмий саҳифалари:

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | Twitter

Report Page