Янгиҳаёт туманида 2021-2022 йиллар давомида амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги режалар мавзусида
ПРЕСС-РЕЛИЗ
Хабарингиз бор 2020 йил ноябрь ойида Тошкент шаҳрининг Сергели ва Бектемир ҳамда Тошкент вилоятининг Зангиота, Янгийўл, Қуйичирчиқ ва Ўртачирчиқ туманларидан олинган жами
4 419,6 гектар ҳудудда Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан Янгиҳаёт тумани ташкил этилган.
Янгиҳаёт тумани ҳудудида 30 та маҳалла фуқаролари йиғини, 41 904 та хонадон, 956 та кўп қаватли уйлар, 16 та умумий ўрта таълим мактаблари, 38 та мактабгача таълим ташкилотлари, шундан давлат (22 та) ва нодавлат (16 та), 2 та ўрта-махсус билим юртлари,
7 та тиббиёт муассасалари мавжуд.
Мактабгача таълим ташкилотларига қамров 51,6 фоизни ташкил этади. 1 октябрга қадар туман маҳаллий бюджетидан ажратилган 70 миллард сўмдан ортиқ маблағлар ҳисобидан Орият маҳалласида 720 ўринли ва Янги Чоштепа маҳалласида 330 ўринли жами 1 050 ўринли 2 та боғча қурилиши якунланади (61,1 фоизга етади), бундан ташқари йил якунига қадар Гулшанбод маҳалласида, давлат дастурига асосан, 1 та 570 ўринли боғчани қуриш ишларини охирига етказиш режалаштирилган.
Туманда ишсизлар 2 424 нафарни, яъни тумандаги меҳнатга лаёқатли, иқтисодий фаол аҳолининг 6.6 фоизини ташкил этади. Шунингдек, 149 та корхонада 941 та бўш иш ўринлари мавжуд.
Туманда ўтган йили 30 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг
17 тасида маҳалла фуқаролар йиғини бинолари йўқ эди, бугунги кунга келиб уларнинг 15 таси қуриб фойдаланишга топширилди.
Жорий йил бошидан, 6 та марказий ва 25 та ички йўлларга 21 км асфальт ётқизилди, 21 км электр тармоқлари модернизация қилиш, 2,5 км газ тармоқларини янгидан ўтказиш, 34 км газ қувурларни таъмирлаш, 2 та маҳалладаги кўчаларни ёритиш тармоқларини қуриш ишлари амалга оширилди.
Тумандаги тизимли муаммоларни бартараф этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 апрелдаги 177-сон қарори билан “Янгиҳаёт туманини 2021-2023 йилларда комплекс ривожлантириш дастури” тасдиқланган.
Бу борада, энг кўп ишлар ҳажми Тошкент вилоятидан Янгиҳаёт туманига ўтган 6 та маҳаллага тўғри келиши аниқланди.
Ушбу ҳудудларда, ичимлик ва оқова сув тармоқлари, кўчаларни ёритиш тизими мавжуд эмаслиги, коммунал
ва ижтимоий соҳа объектлари таъмирталаблиги, боғча ва мактаблардаги хоналарни иситиш тизимлари ҳамда ҳожатхоналар ачинарли аҳволдалиги аниқланди.
Ушбу 6 та маҳалладаги мактабларни иситиш тизими ва ҳожатхоналарини таъмирлаш учун 2021 ва 2022 йиллар давомида жами 2 млрд сўм йўналтирилди.
Умумий ҳисобда, ўтган икки йил давомида ижтимоий соҳа объектларини қуриш, таъмирлаш ишлари учун туман маҳаллий бюджетидан 118.8 млрд сўм йўналтирилди.
Шунингдек, “Ҳўжа Учқун” маҳалласида ичимлик суви тармоғи қуриш бўйича 2 дона сув қудуғи (скважина) қазиш, “Чортоқ” маҳалласига 8 км дан ичимлик суви тортиб келиш ишлари амалга оширилди.
2021 йилда ҳудудий инвестиция дастури доирасида ва қўшимча ўринга-ўрин лойиҳаларни жалб қилиш ҳисобига жами
50 та лойиҳа ишга туширилиб, умумий қиймати 1 892,1 млрд сўм қийматда инвестиция маблағлари ўзлаштирилди ва унинг эвазига
2 355 та янги иш ўринлари яратилди.
2022 йилда умумий қиймати 1,4 трлн сўм бўлган 52 та лойиҳа фойдаланишга топширилиши натижасида 2 500 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
Жорий йилнинг январь-август ойларида умумий қиймати
210,4 млрд сўм бўлган 12 та лойиҳа фойдаланишга топширилган бўлиб, мазкур лойиҳалар ҳисобидан 210 та янги иш ўринлари яратилган бўлса, йил якунига қадар умумий қиймати 1,2 трлн сўм бўлган 40 та инвестицион лойиҳалар ишга туширилади.
Маҳаллаларни ободонлаштириш йўналишида
Янгиҳаёт туманинидаги маҳаллаларни ободонлаштириш ва ички йўлларни таъмирлаш ишлари учун жами 128 млрд сўм маблағ йўналтирилди.
Жами 30 та маҳаллаларда 128 млрд сўмлик ишлар амалга оширилган. Жумладан, 75 8410 м2 ички йўллар таъмирланди, 42 дона “Street work out” спорт майдончалари, 58 дона спорт майдончалари, 52 та айвонлар, 266 та ўриндиқлар, 89 та болалар майдончалари ўрнатилди.
125 489 м2 пиёдалар йўлакчалари, 12 та кўчада сайилгохлар ташкил этиш 64 та кўп квартирали уйларнинг фасад қисмини таъмирлаш ва бошқа қурилиш таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Юқоридагилардан ташқари туманда болалар спорти, мусиқа мактаби ва баркамол авлод болалар мактабини қуриш ишларини бошладик.
Тез тиббий ёрдам станциясини қуриш ишларини якунладик, Хушнуд маҳалласида янги оилавий поликлиника қурилишини бошладик. Келгуси йилда Марказий поликлиникани капитал таъмирлаш бўйича режаларимиз мавжуд.