Янгиликлар

Янгиликлар

UzPharnAgency

2019 йил 15 ноябрь куни Тошкент фармацевтика институтида “Фармацевтика соҳасининг бугунги ҳолати: муаммолар ва истиқболлар” халқаро олимлар иштирокида Республика илмий-амалий анжуманининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Халқаро анжуманда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баходир Юсупалиев, Тошкент фармацевтика институти ректори профессор Иброҳим Алимджанов, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлиги Аҳборот таҳлил бўлими бошлиғи Муҳаббат Ибрагимова, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлиги ҳузуридаги Наркотиклар назорати қўмитаси раиси Исматжон Азизов ва Корея, Хитой, Германия, Россия, Украина, Ҳиндистон, Миср Араб республикаси, Қозоғистон, Қирғизистондан ташриф буюрган меҳмонлар иштирок этишмоқда.

Анжуман 7 секцияга ажратилган бўлиб, ҳар бир секцияда турли давлатлардан ташриф буюрган соҳа мутахассислари маъруза қиладилар.

Эслатиб ўтамиз, 2 кун давом этадиган ушбу анжуман доирасида Россиянинг Фармацевтика назорат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикасидаги фармацевтика ишлаб чиқариш корхоналари ва фармацевтика соҳасига доир бўлган муттасади ташкилотлар ҳамкорлигида муҳим масалалар юзасидан келишинув бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Воқеалар ривожи биз билан бирга кузатинг!

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлиги Матбуот хизмати

Кўпроқ янгиликлар бизнинг @Uzpharm_agency telegram-каналида

“Uzpharmagency” телеграм каналида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланишда каналимиз манба сифатида кўрсатилиши шарт!

Манзилимиз: 100084 Тошкент шаҳри, Чингиз Айтматов кўчаси, 1-А уй.

Телефон:  (998 71) 203-81-81 (998 90) 3510166

Электрон манзил: farmagentlik@minzdrav.uz

Uzpharmagency расмий саҳифалари:

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | Twitter

Report Page