Янгиликлар

Янгиликлар

UzPharmAgency

Шу йилнинг 31 октябрь куни пойтахтимизнинг Юнусобод туманида Доривор ўсимликлар асосида дори воситаларини ишлаб чиқариш корхонаси ўз ишини бошлади.  

“Central Asian Research and Production Centre of Biologically Active Compounds” корхонаси томонидан 2018 йилда бошланган “Доривор ўсимликлар асосида дори воситаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 декабрдаги ПҚ-4067 “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига киритилган эди.

Қиймати 4,62 миллион АҚШ долларлик ушбу лойиҳа 100 фоиз хорижий сармоя, яъни Хитойнинг Синьцзян институти инвестициялари ҳисобига амалга оширилди.

Корхона йилига 456 миллион шартли бирликдаги тайёр дори воситаларини ишлаб чиқариш қувватига эга. Корхонада 25 та янги иш ўринлари ташкил этилган.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлиги Матбуот хизмати

Кўпроқ янгиликлар бизнинг @Uzpharm_agency telegram-каналида

“Uzpharmagency” телеграм каналида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланишда каналимиз манба сифатида кўрсатилиши шарт!

Манзилимиз: 100084 Тошкент шаҳри, Чингиз Айтматов кўчаси, 1-А уй.

Телефон:  (998 71) 203-81-81 (998 90) 3510166

Электрон манзил: farmagentlik@minzdrav.uz

Uzpharmagency расмий саҳифалари:

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | Twitter