Янгиликлар

Янгиликлар

UzPharmAgency
Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан вилоятнинг Андижон тумани ҳудудида ташкил этилган “Андижон-Фарм” эркин иқтисодий зонаси республикамизнинг бошқа иқтисодий зоналари ва корхоналари ўртасида мустаҳкам кооперация алоқаларини ўрнатиш ва саноат кооперациясини ривожлантириш орқали маҳаллий доривор ўсимликлар хом ашёси ва материаллари негизида фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёнларини чуқурлаштиришни ўз олдига мақсад қилиб олган.  

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

“Андижон-Фарм” да “in-bulk” шаклида фармацевтика маҳсулотлари ва дори воситаларини ишлаб чиқарувчи замонавий корхоналарни ташкил этиш, бу борада фармацевтика соҳасида жаҳонда етакчи ва илғор ҳисобланган Ҳиндистон компанияларининг тўғридан-тўғри инвестициялари ва илғор технологияларини жалб этиш; доривор ўсимликлар хом ашёсини қайта ишлаш ва тайёр дори воситалари, тиббиёт буюмлари, тиббий техникалар, ёрдамчи ва қадоқлаш материаллари ишлаб чиқариш бўйича янги замонавий ишлаб чиқариш ва қувватларни ташкил этиш; доривор ўсимликлар хом ашёсини ўзига хос табиий шароитларда етиштириш ва кейинчалик қайта ишлаш борасида Андижон вилоятининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан комплекс ҳамда самарали фойдаланишни таъминлаш каби бир қатор муҳим вазифалар бажарилиши белгиланган.  

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Бу борада “Андижон-Фарм” ҳудудида биринчи қадам, “Cadila Pharmaceuticals LTD" корхонасига илк тамал тоши Ҳиндистонлик делегация аъзолари томонидан қўйилди. Мазкур компания билан 2019 йилдан 2022 йилгача Aндижон фармацевтика зонасида 50 миллион доллар миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар билан интеграциялашган фармацевтика ишлаб чиқаришни босқичма-босқич амалга ошириш тўғрисида битим имзоланиши форумнинг ишбилармонлик дастурининг асосий воқеаси бўлди.

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Манба: Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Кўпроқ янгиликлар бизнинг @Uzpharm_agency telegram-каналида

Манзилимиз: 100084 Тошкент шаҳри, Чингиз Айтматов кўчаси, 1-А уй.

Телефон:  (998 71) 203-81-81 (998 90) 3510166

Электрон манзил: farmagentlik@minzdrav.uz

Uzpharmagency расмий саҳифалари:

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | Twitter