Янгиликлар

Янгиликлар

UzPharmAgency

Эндиликда тиббий ва фармацевтика фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияларни тезлаштирилган тартибда олишга Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза бериш имконияти яратилди.

Давлат хизматлари агентлиги хабарига кўра, тиббий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия олиш ҳақидаги аризалар умумий тартибда йигирма кун ичида кўриб чиқилиши белгиланган. Тезлаштирилган тартиб бўйича муддат қисқартирилиб, беш иш кунидан ошмайдиган муддатда кўриб чиқилиши белгиланди.

Аризани умумий тартибда кўриб чиқиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида, тезлаштирилган тартибда кўриб чиқиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг уч баравари миқдорида қўшимча тўлов ундирилади.

Фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия олиш учун берилган аризалар умумий тартибда ўн беш кун ичида кўриб чиқилса, тезлаштирилган тартиб бўйича муддат қисқартирилиб, беш иш кунидан ошмайдиган муддатда кўриб чиқилади.

Аризани умумий тартибда кўриб чиқиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида, тезлаштирилган тартибда кўриб чиқиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида қўшимча тўлов ундирилади.

Тезлаштирилган тартиб бўйича лицензия олиш ҳақидаги ариза ўз вақтида кўриб чиқилмаган тақдирда, қўшимча тўлов суммаси лицензия талабгорига қайтариб берилади.

Ушбу лицензияларни олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат этилганда, ушбу йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Манба: Давлат хизматлари агентлиги 

Кўпроқ янгиликлар бизнинг @Uzpharm_agency telegram-каналида

Манзилимиз: 100084 Тошкент шаҳри, Чингиз Айтматов кўчаси, 1-А уй.

Телефон:  (998 71) 203-81-81 (998 90) 3510166

Электрон манзил: farmagentlik@minzdrav.uz

Uzpharmagency расмий саҳифалари:

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | Twitter

Report Page