Янгиликлар

Янгиликлар

UzPharmAgency

Кеча Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлигида «Давлат органларининг ёнғинларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш» масалалари бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Юнусобод тумани ёнғин хавфсизлик бўлими инспектори сержант Бекжон Раҳмоналиев ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларига риоя этиш, ёнғинларни олдини олиш ва муваффақиятли бартараф этиш борасида тушунтириш ишларини олиб борди.

Йиғилишда иштирок этган Агентликнинг барча ҳодимлари қўйидаги «Ёнғин хавфсизлиги қоидалари» билан яқиндан танишдилар.

👉🏻 Ёнғинни олдини олиш учун қуйидаги қоидаларга риоя қилинг:

·       Ёнувчи нарса ва суюқликлар оловдан ва иситиш асбобларидан узоқда сақланиши керак;

·       Носоз электр асбобларидан фойдаланиш мумкин эмас;

·       Бир нечта электр асбоблари вилкаларини бир розеткага бирданига тиқиш мумкин эмас;

·       Гугурт ўйинчоқ эмас, буни доимо ёдда тутмоқзарур;

·       Ёнғин содир бўлиб қолса уйдан тез чиқишга ҳалақит бермаслиги учун зина майдончалари, балкон ортиқча буюмлардан холи бўлиши керак;

·       Транспорт воситаларида ҳам ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилмоқ зарур;

·       Транспорт воситаларида ёнувчан моддаларни олиб юриш тақиқланади, енгил алангаланувчан суюқликларни йўловчилар кўп вагонда ташиш жуда хавфли;

·     Уйда иложи бўлса ихчам ўт ўчиргич ҳамда телефон олдида авария хизматлари телефон рақамлари кўрсатилган қўлланма осиғлиқ туриши лозим.

🔥 Ёнғин чиққан ҳолларда:

·       Дарҳол ўт ўчириш хизмати 101 рақамига хабар беринг;

·       Мавжуд бўлган воситалар (ўт ўчиргич, сув, қум, қалин ёпқичлар) ёрдамида ёнғинни ўчиришга уриниб кўринг;

·       Ёнаётган хонага ҳаво киришини чекланг (деразаларни ва эшикларни зарурат бўлмаса очманг), қуюқ тутун бўлганда зудлик билан хонани тарк этинг ва эшикни маҳкам ёпинг;

·       Хонадан чиқаётганда кўзларингни ва нафас олиш органларингизни тутундан респиратор, пахта докали ниқоб, ҳўлланган латта ёки сочиқ билан ҳимоя қилинг.

🚪 Эвакуация қилиш йўллари:

·       Зинапоялар, туташ балконлар;

·       Ташқи ёнғин нарвонлари;

·       Йўлаклар;

·       Баланд иморатларда балконлардаги пастки қаватларга тушадиган эвакуация люкларидан фойдаланиш мумкин.

💡 Буларни билиш керак!

·       Ҳўл сочиқ ёки қалин газлама нафас олиш органларини тутундан сақлайди;

·       Вақтида (тез ёрдам келгунча) қилинган сунъий нафас жабрланган кишининг ҳаётини сақлаб қолади;

·       Сунъий нафас олдириш очиқ ҳавода бўлиши керак;

·       Одамлар баданидаги куйган жойларни водопровод сувида ювиш тавсия этилади.

☎️ Ёнғин чиқса, 101-рақамига қўнғироқ қилинг!

🔥 Ёнғин содир бўлганда хавфсизлик қоидалари:

Мумкин эмас:

·       Ўт ўчирувчиларни чақирмай ёнғин билан мустақил курашиш;

·       Электр асбобларини токдан ўчирмай сув билан ўчириш (ток уриб олиши мумкин);

·       Тутунни чиқариб юбориш учун дераза ва эшикларни очиш (ёнғин тоза ҳаво кириши натижасида кучаяди);

·       Катта майдон ёнғин остида қолган вақтда лифтдан фойдаланиш (одам лифтда қамалиб ва тутундан бўғилиб қолиши мумкин);

·       Тутунли йўлак ёки зинапоя орқали чиқишга ҳаракат қилиш (тутун заҳарли, иссиқ ҳаво эса ўпкани куйдириши мумкин);

·       Тарнов қувурларидан, арқон ва бошқа нарсаларга осилиб тушиш (қулаб тушиш эҳтимоли катта);

·       Деразалардан сакраш (3 қават ва ундан юқорисидан сакрашнинг ҳар иккинчиси ўлим билан тугайди).

🧯 Бирламчи ўт ўчириш воситалари 

·       Углекислотали ўт ўчиргич

·       Кукунли ўт ўчиргич

·       Углекислотали ўт ўчириш воситалари

Ўт ўчириш воситаси ҳаво кирмаса ҳам ёнадиган моддаларни ўчириш учун мўлжалланган. Электр юргизгичларни, электр асбоб ускуналарни, кимёвий лабараторияларда, архивларда ва музейларда ёнғин ўчиришда тенги йўқ. Паст ҳароратдан қўрқмайди.

👉🏻 Углекислотали ўт ўчириш воситасини ишлатиш тартиби

1.    Пломбасини бузинг ва михини чиқариб юборинг.

2.    Оловга ўт ўчирувчи модда чиқиш жўмрагини йўналтиринг.

3.    Ричагни босинг.

👉🏻 Кукунли ўт ўчириш воситалари

  • Қаттиқ, суюқ ва газсимон моддалар, шунингдек 1кв гача кучланишдаги электр қурилмалардаги ёнғинни ўчириш учун мўлжалланган.
  • Ўт ўчириш воситалари билан автоулов, гараж, омбор, офис ва банклар, саноат объектлари, касалхоналар, мактаблар, шахсий уйлар ва ҳ.к. таъминланадилар.

👉🏻 Ишлатиш тартиби:

·       Михини суғуриб ташланг;

·       Тугмачасини босинг;

·       Жўмрагини оловга йўналтиринг;

·       Қўллаётганда ўт ўчириш воситасини силкитиб туриш керак;

·       Ўт ўчириш воситасини тик ҳолатда ишлатинг (тескарисига ўгирилмасин!).

Мумкин эмас:

·       Ўт ўчириш воситасини ётиқ ушлаш ва тескари яъни бошини пастга қилиш;

·       Ўт ўчирувчи модда чиқиш жўмрагига қўл ёки баданнинг бошқа очиқ жойи билан тегиш (унинг ҳарорати –60-70°C гача пасайиб кетади);

·       Жўмрагини кучланиш остидаги электр ускуналарига 1м масофадан яқинлаштириш.

Манба: Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлиги матбуот хизмати

Кўпроқ янгиликлар бизнинг @Uzpharm_agency telegram-каналида

“Uzpharmagency” телеграм каналида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланишда каналимиз манба сифатида кўрсатилиши шарт!

Манзилимиз: 100084 Тошкент шаҳри, Чингиз Айтматов кўчаси, 1-А уй.

Телефон:  (998 71) 203-81-81 (998 90) 3510166

Электрон манзил: farmagentlik@minzdrav.uz

Uzpharmagency расмий саҳифалари:

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | Twitter

Report Page