Янгиликлар

Янгиликлар

UzPharmAgency

Фармацевтика тармоғини янада жадал ривожлантириш учун шарт-шароитларни яхшилаш, аҳоли ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг арзон, сифатли дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва тиббиёт техникалари билан таъминланганлик даражасини янада ошириш, уларнинг ишлаб чиқарилиши, олиб кирилиши ва сотилишини мувофиқлаштиришнинг ягона тизимини жорий этиш мақсадида юртимизда қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда тадбиркорлик субъектлари, ҳусусан фармацевтика саноати корхоналари муваффақиятли фаолият олиб бориши учун етарли шарт-шароитлар яратиб берилган.

Яратилаётган кенг имкониятлардан фойдаланган ҳолда жорий йилнинг 13 октябрь куни Жиззах вилоятининг “Б” саноат зонаси ҳудудида жойлашган “Шифобахш сув чашмаси” МЧЖ томонидан бир марталик шприц ишлаб чиқариш корхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.  

Очилиш маросимида Жанубий Корея давлатининг Ўзбекистондаги элчихона вакиллари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қабулхонаси масъулллари, Жиззаҳ шаҳар ва туман ҳокимлиги ўринбосарлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, диний идора ходимлари, маҳалла оқсоқоллари ва вилоят ташкилотлари раҳбарлари иштирок этишди.

Корхона директори Собир Шомуродов сўзларига қараганда, ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилиши 241 та янги иш ўринларининг яратилишига имкон беради.  “Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 48 миллион дона шприцни ташкил этади. Юқори технологиялар асосида барпо этилган корхона жиҳозлари Жанубий Корея давлатидан таклиф қилинган мутахассислар томонидан ўрнатилган”, деди корхона директори.

Ушбу лойиҳанинг ишга тушиши аҳоли ва даволаш-профилактика муассасаларини бир маротабалик шприцларга бўлган эхтиёжини қоплаш ҳамда чет давлатларга экспорт қилиш билан фармацевтика саноатида экспорт салоҳиятини оширишда ўз ҳиссасини қўшади.

2019 йил охиригача Жиззаҳ вилоятида умумий қиймати 50,6 млрд сўмлик 3 та инвестицион лойиҳалар ишга туширилиши кўзда тутилган. 

Манба: Жиззах вилояти Фармацевтика тармоғини ривожлантириш бошқармаси

Кўпроқ янгиликлар бизнинг @Uzpharm_agency telegram-каналида

“Uzpharmagency” телеграм каналида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланишда каналимиз манба сифатида кўрсатилиши шарт!

Манзилимиз: 100084 Тошкент шаҳри, Чингиз Айтматов кўчаси, 1-А уй.

Телефон:  (998 71) 203-81-81 (998 90) 3510166

Электрон манзил: farmagentlik@minzdrav.uz

Uzpharmagency расмий саҳифалари:

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | Twitter