Янгиликлар

Янгиликлар

UzPharmAgency

Хабар берганимиздек, шу йилнинг 2-6 октябрь кунлари Ўзбекистоннинг ҳукумат делегацияси Японияга ишчи сафар уюштирган эди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлиги директори Сардор Кариев ва агентликнинг етакчи мутахассислари ҳам делегация таркибидан ўрин олган бўлиб, ташриф доирасида япониялик ҳамкасблари ва фармацевтик корхона ва компаниялар раҳбарлари билан қатор учрашувлар ва музокаралар ўтказдилар.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик мутахассисларнинг JPMA Фармацевтика ишлаб чиқарувчилари уюшмаси раҳбарияти, Япония Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Саломатлик сиёсати ташкилоти директори, Такеда компанияси Бошқаруви раисининг ўринбосари, “Aliment Industry Co.LTD” компанияси Президенти билан учрашувлари самарали кечган ва ҳамкорлик ўрнатиш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинган. 

Ташрифнинг кейинги кунларида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлиги директори ва етакчи мутахассислари бир нечта учрашувлар ўтказдилар. Хусусан, ўзбек томони “Mirai Genomics” компанияси раҳбарияти билан музокаралар уюштирди. Мезбон томонга Ўзбекистондаги инвестицион муҳит ва хорижий сармоядорлар учун яратилагн шарт-шароитлар борасида тақдим этилган атрофлича маълумот катта қизиқиш уйғотди. Музокаралар якунида Ўзбекистон Республикасида фармацевтика маҳсулотларининг қўшма ишлаб чиқаришини ташкил этиш борасида Англашув меморандуми имзоланди. 

Шунингдек, Medvision Medicine компанияси раҳбарияти билан ҳам учрашув ўтказилди. Томонлар ҳамкорликни ўрнатиш, ҳамда тиббиёт ходимлари ва мамлакатимиз тиббиёт олийгоҳлари талабалари учун Ўзбекистон Республикасида симуляция марказини ташкил этиш имкониятларини кўриб чиқдилар.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлиги директори Сардор Кариев Япония томони билан ҳамкорлик кўприги ўрнатилганлиги ва эндиликда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ишларини бошлаб юбориш кераклигини таъкидлади. “Айтишим мумкинки, бу биргаликдаги қадамларининг бошланиши, келажакда бизнинг олдимизда фармацевтика соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва ҳамкорликни кенгайтириш вазифаси турибди”, - дея якунлади сўзини ЎзФармАгентлиги раҳбари.

Манба: Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлиги матбуот хизмати

Кўпроқ янгиликлар бизнинг @Uzpharm_agency telegram-каналида

“Uzpharmagency” телеграм каналида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланишда каналимиз манба сифатида кўрсатилиши шарт!

Манзилимиз: 100084 Тошкент шаҳри, Чингиз Айтматов кўчаси, 1-А уй.

Телефон:  (998 71) 203-81-81 (998 90) 3510166

Электрон манзил: farmagentlik@minzdrav.uz

Uzpharmagency расмий саҳифалари:

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | Twitter

Report Page