Янгиликлар

Янгиликлар

UzPharmAgency

Шу кунларда Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Японияда амалий ташриф билан бўлиб турибди. Делегация аъзолари орасида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлиги директори Сардор Кариев ва Агентликнинг етакчи мутахассислари ҳам бор бўлиб, улар соғлиқни сақлаш тизими етакчилари ва фармацевтика соҳасида фаолият юрутивчи қатор компаниялар раҳбарлари билан самарали учрашувлар уюштирдилар.

Хусусан, ташриф давомида Ўзбекистон вакиллари Япониянинг JPMA Фармацевтика ишлаб чиқарувчилари уюшмаси раҳбарияти билан учрашдилар. Ўзбекистон Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлиги директорининг сўзларига кўра, япон томонига ўтказилган тақдимот давомида Ўзбекистон Республикаси фармацевтика тармоғининг сармоявий салоҳияти, хорижий сармоядорлар учун яратилган шарт-шароитлар тўғрисида батафсил маълумот берилди. “Учрашувда биз JPMA Фармацевтика ишлаб чиқарувчилари уюшмаси ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлиги ўртасида Англашув ва Ҳамкорлик меморандумларини имзолаш масаласини муҳокама қилдик”, деди Сардор Кариев.  

Шунингдек, Япония Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Саломатлик сиёсати ташкилоти директори Ёшида Манабу билан учрашув бўлиб ўтди. Ўзбекистон ва Япония мутахассислари фармацевтика соҳаси бўйича маълумот алмашдилар ва таъкидлаш жоиз, хорижий сармоядорлар учун Ўзбекистонда турли соҳаларда, хусусан, фармацевтика соҳасида яратилаётган шароитлар ва берилаётган имтиёзлар катта қизиқиш уйғотди. Томонлар фармацевтика соҳаси ва тиббий асбоб-ускуналар борасида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

“Биз, шунингдек, Такеда компанияси Бошқаруви раисининг ўринбосари Томоюки Оцука билан ҳам учрашдик ва Ўзбекистонда Такеда компанияси маҳсулотларини маҳаллийлаштириш нуқтаи назаридан ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдик. Мамлакатимизнинг сармоявий салоҳияти ва хорижий сармоядорлар учун яратилган қулай шарт-шароитлар борасидаги тақдимот мезбон томонининг эътиборини жалб қилди, ва бунда биз шароит ва имтиёлар билан яқиндан танишишлари учун япониялик мутахассиларни Ўзбекистонга таклиф қилдик”, деди ЎзФармАгентлик раҳбари журналистларга.

“Aliment Industry Co.LTD” компанияси Президенти билан учрашув ҳам самарали кечди. Томонлар япон технологияларидан фойдаланган ҳолда дори-дармонлар ишлаб-чиқаришни ташкил этиш бўйича доиравий битимни имзолаш масаласини кўриб чиқдилар.

Манба: Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлиги матбуот хизмати

Кўпроқ янгиликлар бизнинг @Uzpharm_agency telegram-каналида

“Uzpharmagency” телеграм каналида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланишда каналимиз манба сифатида кўрсатилиши шарт!

Манзилимиз: 100084 Тошкент шаҳри, Чингиз Айтматов кўчаси, 1-А уй.

Телефон:  (998 71) 203-81-81 (998 90) 3510166

Электрон манзил: farmagentlik@minzdrav.uz

Uzpharmagency расмий саҳифалари:

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | Twitter

Report Page