Янгиликлар

Янгиликлар

UzPharmAgency

Жорий йилнинг 23-27 сентябрь кунлари ЖССТнинг Европа бюроси Украина пойтахтида Зарур дистрибюторлик амалиётини амалга жорий қилиш бўйича халқаро семинар-ўқув курси ташкил этди. Тадбир Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлигининг ЖССТ билан фармацевтика тармоғи ва соғлиқни сақлаш тизимида халқаро меъёрларни жорий этиш бўйича чора-тадбиларни амалга оширишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2019-2021 йилларда фармацевтика тармоғини янада жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида белгиланган чораларни ҳаётга тадбиқ этиш бўйича ҳамкорлиги доирасида ўтказилди. 

Ўқув курсининг мақсади миллий назорат тизимини мустақкамлаш орқали сифатли дори воситаларини етказиб беришнинг ишончли мавжудлиги асосини таъминлаш, аъзо давлатларнинг билимларини кенгайтириш ҳамда миллий тартибга солиш органларини назарий жиҳатдан тайёрлаш ва амалий мисоллар таҳлили, машғулотлар ва параллел текширувлар ўтказиш ёрдамида уларнинг фармацевтика маҳсулотлари дистрибюторларини текширишнинг амалий кўникмаларини ривожлантириш бўлди.  

Семинарда 11 давлатдан ташриф буюрган 25 мутахассис иштирок этди, учта ўзбекистонлик зарур ишлаб чиқариш амалиёти инспекторлари шулар қаторида. 

Семинарнинг амалий қисмида иштирокчилар Украинанинг қатор дистрибюторлик компанияларида зарур дистрибюторлик амалиёти бўйича ўқув текширувларини уюштирдилар. Хусусан, хорижий мутахассислар “БаДМ”, “ВАЛАРТИН ФАРМА” компаниялари ва бошқаларга ташриф буюрдилар.  

Киевда ташкил этилган мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябридаги 788-сон “Фармацевтика тармоғида зарур ишлаб чиқариш амалиёти талабларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан белгиланган тадбирларга, хусусан, зарур дистрибюторлик амалиёти бўйича миллий инспекторларни тайёрлаш ҳамда фармацевтика тармоғида мазкур меъёрларни тадбиқ этишга мос келади.

Манба: Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлиги матбуот хизмати

Кўпроқ янгиликлар бизнинг @Uzpharm_agency telegram-каналида

“Uzpharmagency” телеграм каналида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланишда каналимиз манба сифатида кўрсатилиши шарт!

Манзилимиз: 100084 Тошкент шаҳри, Чингиз Айтматов кўчаси, 1-А уй.

Телефон:  (998 71) 203-81-81 (998 90) 3510166

Электрон манзил: farmagentlik@minzdrav.uz

Uzpharmagency расмий саҳифалари:

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | Twitter

Report Page