Янгиликлар

Янгиликлар

UzPharmAgency

Жорий йилнинг 19-20 сентябрь кунлари Ҳиндистоннинг Хайдоробод шаҳрида Регуляторлар Халқаро анжуман-йиғилиши бўлиб ўтди. PHARMEXCIL фармацевтика маҳсулотлари экспортини қўллаб-қувватлаш Кенгаши томонидан ташкил этилган анжуманинг асосий мақсади халқаро регуляторларнинг фуқароларни сифатли дори-дармонлар билан таъминлаш бўйича қўшма иш олиб бориши бўлди.

Ўзбекистон томондан йиғилишда Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази етакчи мутахассислари И.Ю. Новикова ва Ш.Х. Ишанханов иштирок этишди.

Анжуманда PHARMEXCIL бош директори Удай Бхаскар, компания раиси Динеш Дуа, Ҳиндистон ҳукуматининг Дори воситаларини стандартлаштириш ва назорат қилиш бўйича марказий бошқармаси раиси жаноб Сомани, шунингдек иштирокчи мамлакатларинг регулятор органлари раҳбар ва мутахассисларининг чиқишлари тингланди. 

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази мутахассислари “Ўзбекистон Республикасида дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ” ва “Ҳиндистонда ишлаб чиқариладиган женериклар – глобал истиқболлар” мавзуларида маъруза қилдилар.

Шунингдек, ўзбекистонлик мутахассислар анжуман-йиғилиш иштирокчилари билан ҳам учрашувлар ўтказиб, Ўзбекистонда дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш ва қатор бошқа масалалар юзасидан муҳокамалар уюштирдилар.

Анжуман якунида иштирокчилар ва ташкилотчилар келгусида самарали ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

Манба: Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлиги матбуот хизмати

Кўпроқ янгиликлар бизнинг @Uzpharm_agency telegram-каналида

“Uzpharmagency” телеграм каналида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланишда каналимиз манба сифатида кўрсатилиши шарт!

Манзилимиз: 100084 Тошкент шаҳри, Чингиз Айтматов кўчаси, 1-А уй.

Телефон:  (998 71) 203-81-81 (998 90) 3510166

Электрон манзил: farmagentlik@minzdrav.uz

Uzpharmagency расмий саҳифалари:

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | Twitter

Report Page