Янгиликлар

Янгиликлар

Uzphamagency

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлигида “Тошкент Фарма Парк” Инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтик кластерини ташкил этиш лойиҳаси бўйича кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда инновацион кластернинг фаолиятидаги асосий вазифа ва йўналишлар борасидаги масалалар муҳокамаси бўлиб ўтди. 

Таъкидлаш жоиз, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлиги қошида “Фармакопея маркази”ни таъсис этишдан мақсад, дори воситаларининг айланишини тартибга солувчи орган таркибида аналогик ташкилотни ташкил этиш бўлиб, у кабилар ЖССТга аъзо бўлган бир қатор мамлакатларда (Европа Иттифоқи, АҚШ, Япония, Буюк Британия, Россия Федерацияси, Украина, Беларусия, Қозоғистон ва бошқалар) фаолият юритади.

“Фармакопея маркази”нинг ташкил этилиши халқаро алоқаларни ривожлантиришга, бошқа давлатлардаги ўхшаш тузилмалар билан мувофиқлаштирилган иш олиб боришга, ишлаб чиқилаётган ва тасдиқланган меъёрларни жаҳон талаблари даражасигача такомиллаштиришга, шунингдек, маҳаллий ва импорт қилинадиган дори воситаларининг сифати, самарадорлиги ва хавфсизлигини оширишга ёрдам беради.

Манба: Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлиги матбуот хизмати

Кўпроқ янгиликлар бизнинг @Uzpharm_agency telegram-каналида

“Uzpharmagency” телеграм каналида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланишда каналимиз манба сифатида кўрсатилиши шарт!

Манзилимиз: 100084 Тошкент шаҳри, Чингиз Айтматов кўчаси, 1-А уй.

Телефон:  (998 71) 203-81-81 (998 90) 3510166

Электрон манзил: farmagentlik@minzdrav.uz

Uzpharmagency расмий саҳифалари:

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | Twitter

Report Page