Янгиликлар

Янгиликлар

Uzpharmagency

Жорий йилнинг 13 сентябрь куни Тошкентда мамлакатимизда дори-дармонлардан оқилона фойдаланиш бўйича “йўл харитаси”ни ишлаб чиқишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирилиги ва Жаҳон соқлиқни сақлаш ташкилоти ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур унда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлиги директори Сардор Кариев ва Агентликнинг етакчи мутахассислари ҳам иштирок этди.

Йиғилиш шаклида уюштирилган тадбирнинг асосий мақсадларидан дори-дармонларни, жумладан, антибиотикларни юртимизда тўғри қўллаш, дори-дармонлардан оқилона фойдаланиш муҳимлигини муҳокама қилишдир. Шунингдек, йиғилганларга янги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижроси тўғрисида атрофлича маълумот бериш.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлиги директори Сардор Кариевнинг таъкидлашича, авваламбор, хорижий амалиётни ўрганган ҳолда ҳамда халқаро экспертларнинг фикр-мулоҳазалари ва тавсияларини жамлаган ҳолда мамлакатимизнинг соҳага оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларини такомиллаштириш зарур. “Шунингдек, аҳоли онгида дори-дармонлардан фойдаланиш борасида тўғри тушунчани шакллантириш мақсадида мунтазам равишда тарғибот ишларини ҳам олиб бориш зарур”, дея айтиб ўтди Сардор Кариев. 

Тадбир якунида дори воситалари, жумладан, антибиотикларни буюриш юзасидан қарор ижроси бўйича тадбирлар борасида манфаатдор томонларнинг таклиф ва тавсияларини жамлаш кутилмоқда. Шунингдек, келгуси қадамлар, жумладан, ишчи гуруҳ тузиш каби масалалар борасида келишиб олиш режалаштирилган. 

Манба: Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлиги матбуот хизмати