Янгиликлар

Янгиликлар

Uzpharmagency

Учрашувда Миср компанияси раиси Саҳл эл Дамарави, “Сабаа” корхонаси менежер ўринбосари Ҳеба Элборолосси ҳамда “One World Healthcare” компаниясининг Ўзбекистондаги вакили Ҳалил Алҳалаф иштирок этди, Агентлик томонидан эса директорнинг биринчи ўринбосари Нозим Бердиев ва Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Рахима Мадраимовалар қатнашди. 

Учрашув давомида Миср корхонаси ўзининг юқори таъсирга эга гепатит С касаллигига қарши дори воситалари, шу билан бирга бошқа турдаги Ўзбекистонда эхтиёж юқори бўлган дори воситаларини мамлакат худудида ишлаб чиқариш ва олиб кириш хамда Ўзбекистон худудида гепатит С касаллигининг бутунлай йўқ бўлишига эришиш мақсадида эканлигини билдирди.

Учрашув сўнгида Нозим Бердиев ва “One World Healthcare” компанияси раиси Саҳл эл Дамарави “Ўзбекистон Республикасида гепатит С касаллигини йўқ қилиш ва дори воситалари ишлаб чиқариш” юзасидан ўзаро англашув Меморандумини имзолашди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлиги матбуот хизмати

Report Page