Янгиликлар

Янгиликлар

Uzpharmagency

Жорий йилнинг 18 март куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида тиббий буюмлар ва гигиеник воситалар ишлаб чиқарувчи корхоналар раҳбарлари, текстиль саноати вакиллари ва дистрибюторлар билан кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Мажлисда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариев коронавирус пандемиясининг тарқалиши билан боғлиқ вазият борасида сўз юритиб, касалликка қарши кураш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни янада кучайтириш зарурлигини айтиб ўтди. Бунда, ҳимоя ниқобларини ишлаб чиқараётган корхоналар ҳажмни кўпайтириши учун ишлаб чиқаришни янада кучайтириш билан бирга уларнинг сифатига эътибор қаратишлари зарурлиги таъкидланди. Аҳолининг ҳимоя ниқобларига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида, йиғилишда иштирок этган тиббий буюмлар ишлаб чиқарувчи корхоналар раҳбарлари, текстиль саноати вакиллари ва дистрибюторлар ўзаро ҳамкорликда иш олиб боришга келишиб олдилар.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистонда тиббий буюмлар, айнан тиббиёт ва гигиеник юз ниқобларини ишлаб чиқарувчи 20 та корхона мавжуд. Шунингдек, мамлакатимизда респиратор ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳам бор бўлиб, уларнинг барчасида ишлаб чиқариш қувввати кучайтирилган ва узлуксиз тартибда ишлаб турибди. Шунингдек, ишлаб чиқаришга қўшимча равишда юртимизда текстиль корхоналар ҳам докадан қатламли гигиеник ниқобларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.

“Ўзтекстилсаноат” уюшмасига аъзо корхоналар уч турдаги ҳимоя ниқобларининг ишлаб чиқарилишини кунига 2 миллион донага етказмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруғига биноан, тиббиёт ниқоблари тиббий буюмлар рўйхатига киритилган эди. Ҳозирда, тиббиёт ниқобларни ушбу рўйхатдан чиқариш бўйича мазкур буйруққа ўзгартириш киритилмоқда. Ундан мақсад, ҳимоя ниқобларини ишлаб чиқариш жараёнини соддалантириш ва ишлаб чиқаришни янада ошириш.

Тиббиёт халатлари (комбинезон) ишлаб чиқарувчи корхоналар сони 4 та бўлиб, ҳозирда улар кунига 7 минг дона комбинезонлар ишлаб чиқармоқда. Ушбу корхоналарнинг ишлаб чиқариш имкони кунига 18 минг дона комбинезон тайёрлайди. Шу сабаб ҳам айни дамда эҳтиёж ортгани туфайли, яқин кунларда улар тўла қувватда ишлай бошлайди. Энг асосийси — шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш.

Ташкилотларда, корхона ва ўқув муассасаларида, мактабгача таълим даргоҳларида, умуман барча жойларда совун билан қўлни ювиш учун, ҳар доим спиртли геллар ва бир марталик нам салфеткалар, спиртли дезинфекцияловчи воситалардан фойдаланишга имкон яратиш керак. Тиббий ниқобни тақиш нафас олиш йўли орқали юқиши мумкин бўлган баъзи касалликларнинг тарқалишини чеклашда ёрдам беради.  

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Кўпроқ янгиликлар бизнинг @Uzpharm_agency telegram-каналида

“Uzpharmagency” телеграм каналида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланишда каналимиз манба сифатида кўрсатилиши шарт!

Манзилимиз: 100084 Тошкент шаҳри, Чингиз Айтматов кўчаси, 1-А уй.

Телефон: (998 71) 203-81-81

Электрон манзил: farmagentlik@minzdrav.uz

Uzpharmagency расмий саҳифалари:

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | Twitter

Report Page