Янгиликлар

Янгиликлар

Uzpharmagency

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Буюк Британия ҳукумати вакиллари ҳамкорлигида матбуот котиблари учун ўқув семинар ташкил қилинганлиги ҳақида хабар берган эдик.

АОКА ҳамда Буюк Британия ҳукумати ўртасида имзоланган ўзаро ҳамкорлик меморандуми мамлакатимизда эркин ва шаффоф ахборот майдонини яратиш, ахборот соҳасидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш, хориж мутахассисларини жалб қилган ҳолда матбуот котиблари малакасини ошириш, ишлаш услубини замон талабларига уйғунлаштириш ва шу йўл билан улар фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш каби мақсадларга қаратилган. 

Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматларининг коммуникацион имкониятларини ошириш, ОАВ билан ишлаш ва медиа режалаштириш бўйича хориж тажрибасини қўллаш муҳим аҳамият касб этади. Ва бу борада Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда. 

Бугун AОКA анжуманлар залида бўлиб ўтган тадбирда Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Тим Торлот томонидан, давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматларининг раҳбарлари қаторида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Mатбуот хизмати раҳбари Қизлархон Бегматова ҳам махсус сертификат билан тақдирланди.

Буюк Британия ҳукумати вакиллари ҳамкорлигида ўткизилаёган ўқув семинарлари Меморандум доирасида режалаштирилган Ўзбекистон ахборот-хизматларининг салоҳиятини оширишга қаратилган қатор тадбирларнинг дебочасидир.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Кўпроқ янгиликлар бизнинг @Uzpharm_agency telegram-каналида

“Uzpharmagency” телеграм каналида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланишда каналимиз манба сифатида кўрсатилиши шарт!

Манзилимиз: 100084 Тошкент шаҳри, Чингиз Айтматов кўчаси, 1-А уй.

Телефон: (998 71) 203-81-81

Электрон манзил: farmagentlik@minzdrav.uz

Uzpharmagency расмий саҳифалари:

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | Twitter

Report Page