Янгиликлар

Янгиликлар

Uzpharmagency

4 февраль куни тахминан соат 15:33 ларда Самарқанд шаҳар Рудакий кўчасида жойлашган дорихонанинг эгаси 19 ёшли Ў.Б. вазни 0,8 гр. бўлган 10 та конвалютадаги жами 100 дона “кодекс” номли дори-воситасини 150.000 сўм эвазига қонунга хилоф равишда сотган вақтида Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ушланиб, холислар иштирокида тегишли тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва Ў.Б.га нисбатан ушбу модда билан айблов эълон қилинган, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

5 февраль куни соат 19:00 ларда, Самарқанд шаҳар “8 март” кўчасида жойлашган дорихонанинг эгаси 21 ёшли Б.Ў. вазни 0,4 грамм бўлган 50 дона “кодекс” номли дори-воситасини 75.000 сўм эвазига қонунга хилоф равишда сотган вақтида Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ушланиб, холислар иштирокида тегишли тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва Б.Ў.га нисбатан ушбу модда билан айблов эълон қилинган, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Кўпроқ янгиликлар бизнинг @Uzpharm_agency telegram-каналида

Манзилимиз: 100084 Тошкент шаҳри, Чингиз Айтматов кўчаси, 1-А уй.

Телефон:  (998 71) 203-81-81

Электрон манзил: farmagentlik@minzdrav.uz

Uzpharmagency расмий саҳифалари:

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | Twitter

Report Page