Янгиликлар
Uzpharmagency
Мамлакатимизнинг Хоразм вилояти Гурлан туманида фаолият юритувчи фаол тадбиркорлар мактаб ўқувчилари учун хайрия акциялари уюштирдилар. Қиш ва совуқ ҳаво турли вирусларнинг кўпайишига сабаб бўлишини инобатга олиб ва ўсиб келаётган авлодни турли шамоллаш ва гриппдан ҳимоя қилиш мақсадида уларга беғараз тиббий юз ниқобларини тарқатдилар.

Хусусан, “Дилмурод Лола Фарм” масъулияти чекланган жамияти 6 –АФЧЎИМ (Айрим фанлар чуқур ўргатиладиган ихтисослашган мактаб) учун 600га яқин тиббий юз ниқоблари тарқатган.


“Насиба Нодирбек Шифо” масъулияти чекланган жамияти эса тумандаги 24-сон мактабга 500 дан ортиқ ва 28-сон мактабга 300 та тиббий юз ниқоблари тақдим этган.


Шунингдек, “Махлиё Фарм Сервис” хусусий корхонаси Гурлан туманидаги 3–сон мактабни 600 га яқин, 2-сон мактабни 600 га яқин ва 9-сон мактабни 400 га яқин тиббий юз ниқоблари билан таъминлаган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган юз ниқобларнинг етишмаслиги тўғрисидаги гап-сўзлар ва турли миш-мишлар авж олаётган бир паллада тадбиркорларнинг бу ҳаракати амалий жавоб бўла олади.
Хоразм вилояти фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўлинмаси
Кўпроқ янгиликлар бизнинг @Uzpharm_agency telegram-каналида
“Uzpharmagency” телеграм каналида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланишда каналимиз манба сифатида кўрсатилиши шарт!
Манзилимиз: 100084 Тошкент шаҳри, Чингиз Айтматов кўчаси, 1-А уй.
Телефон: (998 71) 203-81-81 (998 90) 3510166
Электрон манзил: farmagentlik@minzdrav.uz
Uzpharmagency расмий саҳифалари: