Янгиликлар

Янгиликлар

Uzpharmagency

Мустақиллик йиллари мобайнида Патруль-пост ва жамоат тартибини сақлаш хизмати Ички ишлар вазирлигининг энг йирик бўлинмаларидан бирига айланиб, бугунги кунда жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликни олдини олиш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида кенг кўламли чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда.

Foto: iiv.uz

6 февраль куни соат 03:30 ларда Яшнобод тумани 6-сонли Ички ишлар бўлимига учинчи босқичга хизматга жалб этилган Тошкент шаҳар ИИББ Патруль-пост хизмати бригадаси ходимлари сафдор Зохид Тўхтаев ва сафдор Боходир Умаровлар хизмат олиб бораётганларида Яшнобод тумани Фарғона йўли кўчасида “Матиз” русумли автоуловга икки номаълум шахс қўлларидаги қутиларни автомашинага жойлаётган вақтларида ППХ ходимларини кўриб ўз ҳаракатлари билан шубҳа уйғотади ва ходимлар ушбу автомашина олдига бориб текширмоқчи бўлганларида ушбу шахслар автоуловга ўтириб воқеа жойидан қочиб кетишга уринади.

Лекин ходимларнинг тезкорлиги натижасида ушбу автоулов ушланиб, 6-сонли ИИБга олиб бориб шахсига аниқлик киритилганда улар Бектемир тумани Билолназим кўчасида доимий рўйхатда турувчи 1991 йилда туғилган Рахим И. ҳамда Яшнобод тумани Умид махалласида доимий рўйхатда турган 1995 йилда туғилган Хамид Х.лар эканлиги аниқланиб, автоуловнинг орқа юк хонаси холислар иштирокида текширилганда ақиқланган дори воситалари Тропикамид 505 дона, Регапен 60 дона, Фаниган 9 дона, 4.635.000 сўм пул ва 30 АҚШ доллари борлиги аниқланган.

Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси

Манба: iiv.uz

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Манзилимиз: 100084 Тошкент шаҳри, Чингиз Айтматов кўчаси, 1-А уй.

Телефон:  (998 71) 203-81-81 (998 90) 3510166

Электрон манзил: farmagentlik@minzdrav.uz

Uzpharmagency расмий саҳифалари:

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | Twitter

Report Page