Янгиликлар

Янгиликлар

Uzpharmagency

АОКАда ўтказилган брифингда фармацевтика тизимдаги кўплаб масалалар муҳокама қилинди. Хусусан, трансплантациядан сўнг бериладиган дорилар сифати, тизим бўйича фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, шунингдек, дорилар ва тиббиёт маҳсулотларининг нархларидаги тафовут ва уларни назорат қилиш каби кўплаб масалалар муҳокама қилинди, савол ва таклифлар тингланди. Унда келтирилган маълумотларга кўра, оригинал дори ишлаб чиқилганидан сўнг 15 йилгача унинг аналогини ишлаб чиқариш мумкин эмас. Аммо маълум муддатдан сўнг дорининг номи бироз ўзгартирилган ҳолда унинг аналогини ишлаб чиқариш мумкин.

Аммо бу унинг таъсир кучини ўзгартирмайди. - Барча дорилар умумий қилиб олганда икки хил бўлади: рецептли ва рецептсиз. — дейди Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариев. - Рецептсиз бериладиган дорилар ОАВ орқали реклама қилишга рухсат берилган, дорихоналарда кенг сотиладиган дорилар саналади. Рецепт асосида бериладиган дорилар эса дозаси кучли бўлган, реакция бериш эҳтимоли кучли бўлган, реклама қилиш таъқиқланган дорилардир. Дорихоналарда ушбу икки турдаги дорилар савдосини назорат қилиш йўлга қўйилган. Аммо шунга қарамай одамлар шифокор тавсияси билангина дори сотиб олиши ва истеъмол қилиши лозим. Зеро, аксарият касалликларнинг 25 фоизи дориларни нотўғри истеъмол қилишдан юзага келади.

© Юлдуз Ўрмонова, “Халқ сўзи” онлайн

Манба: “Халқ сўзи” онлайн

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Кўпроқ янгиликлар бизнинг @Uzpharm_agency telegram-каналида

Манзилимиз: 100084 Тошкент шаҳри, Чингиз Айтматов кўчаси, 1-А уй.

Телефон:  (998 71) 203-81-81 (998 90) 3510166

Электрон манзил: farmagentlik@minzdrav.uz

Uzpharmagency расмий саҳифалари:

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | Twitter

Report Page