«Янгиланаётган Ўзбекистонда илм-фан ва технологияларни ривожлантиришда аёлларнинг ўрни»

«Янгиланаётган Ўзбекистонда илм-фан ва технологияларни ривожлантиришда аёлларнинг ўрни»


Бугунги кунда республикамизда илмий ходимларнинг неччи фоизини аёллар ташкил этади?
Улар орасида фан номзодлари ва докторларининг улуши юқорими? 

Айтиш керакки, бу каби масалалар жамиятимизда муҳим масалалар қаторида кўтарилмоқда. Чунки аёлнинг илм йўлида мансаб поғонасида ўсишдан ташқари, турмушда ҳам мажбуриятлар бор. 

Илм-фан, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш билан боғлиқ соҳаларда олий маълумот олишга интилаётган аёллар сони тобора кўпайиб бораётганига қарамай, умумий ҳисобда, гендер номутаносиблиги ҳали-ҳамон аёллар фойдасига сақланиб қолмоқда, олимлар орасида аёллар улушининг пасайиши кузатилмоқда.

Кўпгина аёлларнинг табиий фанларга қизиқишини ва касб танлашини «тизим ўзгариши» ёндашуви билан алмаштириш керак, эътиборимизни «тор ўринларга» қаратишимиз, яъни аёлларни илм-фандан воз кечишга мажбур қилаётган тўсиқларга, уй юмушларидан тортиб, то маданиятимизга эътибор бериш лозим. 

ММФИ МЯТУ филиали «Хотин-қизлар кенгаши» ва «ЎзAтом» агентлиги томонидан ташкиллаштирилган семинарда, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Кимё ва полимерлар физикаси институти директори Академик Сайёра Рашидова иштирок этиб, «Янгиланаётган Ўзбекистонда илм-фан ва технологияларни ривожлантиришда аёлларнинг ўрни» мавзусида қизиқарли суҳбатлар билан иштирок этди. 

Семинарни очилишида, филиалнинг директори вазифасини бажарувчиси Aлишер Сенатуллаев сўзга чиқиб, қуйидагиларни таъкидлади: «Ҳукуматимиз томонидан бугунги кунда гендер тенглиги масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, гендер тенглиги, тенглик ва адолат масаласидан қўра долзарброқ эканлиги, хотин-қизлар учун қулай шароит яратган мамлакат ўзининг инновацион салоҳиятини ва рақобатбардошлигини оширади». 

Семинарда сўзга чиққан академик Сайёра Рашидова аёлларнинг жамиятдаги ўрни тўғрисида тўхталиб ўтди: «Бугунги кунда Ўзбекистонда аёллар мамлакатнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва маданий ҳаётидаги барча соҳаларида фаол иш олиб бормоқдалар. Аёлларнинг турли соҳаларда юқори даражадаги иштироки, гендер тенглигини қўллаб-қувватлашнинг натижасидир. Эришилган муваффақиятларда тўхташ керак эмас, мамлакатимизда жуда кўп ақлли ва иқтидорли хотин-қизлар бор, ўйлайманки гендер стереотипларини ўзгартириш вақти келди».

Бугунги кунда ММФИ МЯТУнинг Тошкентдаги филиалида жами талабаларнинг 15 тасини қизлар ташкил этади. Танлаган йўналишнинг мураккаблигига қарамай, ўз келажагини атом энергетикаси билан боғлаш уларнинг ўз олдиларига қўйган асосий мақсадларидир. 

Aкадемик ўз нутқида Институт ходимлари томонидан олиб борилаётган илмий-тадқиқот йўналишлар ва ўз олдига қўйган долзарб вазифалар ва муаммолар ҳақида гапириб берди. Семинар якунида талаба қизлар иқтисод, тиббиёт, экология, қишлоқ хўжалиги ва инсоният ҳаётини яхшилаш учун энг янги технологияларни билан боғлиқ илмий ишларда атом технологиялари қўллаш истаги янада кучайганини айтишди.

Семинар очиқ мулоқот ва фаол мунозара тарзида бўлиб ўтди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олдилар. Суҳбат сўнгида иштирокчилар бу каби форматдаги семинарларда доимий равишда қатнашиш истагини билдирдилар.

«ЎзAтом» агентлиги матбуот хизмати.