Янгийўлда беш мингдан зиёд аҳолига хизмат кўрсатиш қувватига эга қишлоқ врачлик пункти фойдаланишга топширилди

Янгийўлда беш мингдан зиёд аҳолига хизмат кўрсатиш қувватига эга қишлоқ врачлик пункти фойдаланишга топширилди


Республикада Соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси ўлароқ, тиббиёт соҳасида ҳам бир қатор янгиланишлар рўй бермоқда.

Айниқса, Президент Ш.Мирзиёевнинг 2019 йил 1-3 июнь кунлари Тошкент вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ижроси бўйича Янгийўл туманида аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишни ташкил этиш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди. 

Жумладан, тумандаги барча қишлоқ оилавий поликлиникалари ва врачлик пунктларини тўлиқ қайта реконструкция қилиш мақсадида 310302,30 млрд сўм маблағ йўналтирилди. Ушбу маблағ билан 100 нафар беморга тиббий хизмат кўрсатиш қувватига эга бўлган "Дўстлик", 75 ўринли"Озод" қишлоқ врачлик пунктларини қайтадан бунёд этиш кўзда тутилган. Туманнинг "Умид" маҳалла фуқаролар йиғини аҳлига тиббий хизмат кўрсатиб келаётган "Навоий" қишлоқ врачлик пунктининг замонавий кўринишга келиши эса инвестиция дастурига асосан амалга оширилади.

Янгийўлда жорий йилнинг учинчи чорагида барча қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларда бошланган қурилиш-таъмирлаш ишлари тугалланиш арафасида. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган қутлуғ сана арафасида 3 та қишлоқ оилавий поликлиникаси ҳамда 2 та врачлик пункти фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Республикамизда инсон ва унинг саломатлигини асраш энг муҳим вазифадир. Бу олис қишлоқлар аҳлининг саломатлигини сақлаш мақсадида олиб борилаётган бунёдкорлик ишларида ҳам очиқ-ойдин кўзга ташланмоқда.


Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page