Янгийўлда 45 миллионлик «Регапен» олинди

Янгийўлда 45 миллионлик «Регапен» олинди

Ички ишлар вазирлиги

Тошкент вилояти ИИББ Жиноят қидирув бошқармаси тезкор ходимлари томонидан 9 январь куни Янгийўл шаҳрида ўтказилган тадбирда, фуқаро З.Т. қўлга олиниб, ундан тахминий нархи 45 миллион сўмлик жами 80 та конвалютада 1 120 дона «Регапен» ҳамда 250 қути «Тропикамид» кучли таъсир қилувчи моддалар ашёвий далил сифатида олинган.

Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати

Тезкор тадбир давомида Самарқанд вилояти Булунғур туманида рўйхатда туриб, вақтинча Янгийўлда яшаётган, хусусий дорихона иш бошқарувчиси 1991 йилда туғилган фуқаро З.Т. яшаш хонадони олдида, холислар иштирокида кўздан кечирилганида, қора рангли чарм сумка ва полиэтилен пакет ичида 40 та конвалютанинг ҳар бирида 14 донадан жами 560 дона «Регапен» ва 175 дона «Тропикамид» кучли таъсир қилувчи моддалар сотиш мақсадида сақлаб юрганлиги аниқланиб ушланган.

Олиб борилган терговга қадар текширув вақтида у дори воситаларини бир қисмини вақтинча яшаб турган уйида сақлаб келаётганлигини маълум қилган. Шундан сўнг, унинг хонадонидан яна 40 та конвалютанинг ҳар бирида 14 донадан жами 560 дона «Регапен» ва 75 дона «Тропикамид» кучли таъсир қилувчи моддалар ашёвий далил сифатида олинган.

Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро З.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг
251(1)-моддаси «Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш» 3-банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати

Report Page