Янгийўл тумани Халқ таълим бўлими тасарруфидаги 35-умумий ўрта таълим мактабида янги ўқув йили бошланди.

Янгийўл тумани Халқ таълим бўлими тасарруфидаги 35-умумий ўрта таълим мактабида янги ўқув йили бошланди.



Бугун 14 сентябрдан Янгийўл туманида  16 та умумтаълим мактабларида анъанавий тарзда ўқув мавсуми бошланди.  

Барчамизга маълумки бугун умумтаълим мактаблари босқичма-босқич ўз иш фаолиятларини йўлга қўймоқда. Шу муносабат билан Республика Маънавият ва маърифат маркази Янгийўл туман бўлинмаси ҳамда Халқ таълими бўлими мудири,  маънавий-ахлоқий тарбия ва болалар ижтимоий ҳимояси шўъба мудири Ш.Хамидов, туман ИИБ профилактика инспектори ходими билан ҳамкорликда Янгийўл тумани “Нов” МФЙ ҳудудида жойлашган халқ таълими бўлими тасарруфидаги 35-сонли умумтаълим мактабида давра суҳбати ташкил этилди.  

 Ўқувчи ҳамда ўқитувчилар  янги ўқув йили бошланиши муносабати билан табрик йўлланди. Умутаълим мактабига қатнаб таълим олаётган ўқувчиларга карантин қоидаларига риоя этилиши, ўзи ва оила аъзоларини асрашга бўлган эътиборни кучайтириш ҳақида тушунчалар берилди.

 Ўқувчиларнинг ўқишга билим олишга бўлган иштиёқи, устозларни соғиниб қолганликлари юз-кўзларида ўз аксини топганлиги кўриниб турибди. 

Мактабда карантин қоидаларига тўлиқ амал қилинаётгани ҳамда яратилган шароитлар ўрганилди. 

Шунингдек, короновирус пандемияси тўғрисида ахборот берилиб, ундан ҳимоя қилишнинг энг оддий усули тиббий ниқобни тўғри, тартиб қоидаларига амал қилган ҳолда тақиб юриш, оралиқ масофани сақлаш, антисептик воситалардан тўғри фойдаланиш эканлиги яна бир бора тушунтирилди.


✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.me/yangiyul_tuman

Report Page