Янгиер шаҳрида вилоят прокурорининг сайёр қабули

Янгиер шаҳрида вилоят прокурорининг сайёр қабули

Сирдарё вилоят прокуратураси

Сирдарё вилоят прокурори Ш.Аминов томонидан Янгиер шаҳрида  ёшларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш, фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, аҳоли саломатлигини яхшилаш ҳамда аёлларни қўллаб-қувватлаш мақсадида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Хусусан, сайёр қабулда вилоят ва шаҳардаги мутасадди ташкилотлар раҳбарларидан иборат 2-сектор штаби аъзолари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Қабулда иштирок этган 30 нафар ёшлардан 10 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг 5 таси жойида қаноатлантирилди, 1 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Қўшимча ўрганишни талаб этадиган 4 та масала бўйича аризалар қабул қилиниб, ижроси назоратга олинди.

Жумладан, фуқаро Д.Каримованинг ишга жойлаштиришда амалий ёрдам бериш ҳақидаги мурожаати, фуқаро М.Ботированинг контракт тўловини тўлаш юзасидан қилган мурожаати ва фуқаро О.Муродованинг амалий ёрдам беришдаги мурожаатлари жойида қаноатлантирилди.

Бундан ташқари, фуқаролар А.Саидов, М.Мустафоқулов, Ж.Умаралиев ва М.Юлдошевларнинг ишга жайлаштириш юзасидан қилган мурожаатлари, фуқаро О.Эшонқуловнинг тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун кредит маблағи ажратиш, Ж.Давроновнинг ер майдони ажратиш юзасидан қилинган мурожаатлари тингланиб, мутасадди идоралар (шаҳар прокуратура ва бошқалар)га тегишли топшириқлар берилди.

Шу билан бирга, ҳудуддаги ўз йўлини топа олмаётган ва бугунги кунда профилактик рўйхатда турган ёшлар билан вилоят прокурори шахсан алоҳида алоҳида суҳбатлашди. Суҳбат жараёнида уларни қийнаётган муаммолар билан қизиқиб, давлатимиз томонидан ёшларга қаратилаётган эътибор ва уларга берилаётган кенг имкониятлар ҳақида тушунтириш ва тавсиялар берилди.

Келиб тушган мурожаатлар юзасидан шаҳар сектор раҳбарлари, масъул корхона ва ташкилот раҳбарларининг тушунтириш ҳамда изоҳлари эшитилди.

Қабул давомида вилоят прокурори ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва спортга жалб қилиш юзасидан Янгиер шаҳрининг “Шукрона” маҳалласига ташриф буюрди.

Маҳалла ёшларининг қўл меҳнати билан яратилган ҳунармандчилик ва конструкторлик ишланмалари ҳамда тасвирий санъат асарларидан иборат кўргазма билан танишди.  

Шунингдек, спортнинг “Шахмат-шашка” турлари бўйича ўтказилган мусобақада ғолибликни қўлга киритган ёшларни тақдирлаб, ўзининг эсдалик совғаларини топширди.

Тадбир давомида Янгиер шаҳар, “Фазилат” маҳалласи, “Янги аср” кўчаси, 15-уйда яшовчи “Аёллар дафтари”га киритилган Ш.Шукурова хонадонига кирилиб, 2006 йилда туғилган фарзанди 1-гуруҳ ногирони Ш.Шукуров холидан хабар олинди ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Сирдарё вилоят прокуратураси


Report Page