Янгиер шаҳрида маҳаллардаги уюшмаган қиз болалар ўртасида спортнинг “Волейбол” тури бўйича мусобақа ўтказилди
Sirdaryo LIVE - матбуот хизмати (https://t.me/SV_LIVE)Жорий йилнинг 10 август куни Сирдарё вилояти ҳокимлигининг 2022 йил 27 июль кунидаги 03/89-сонли хати ҳамда Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг 2022 йилнинг 1 август кунидаги “Ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш-олий бурчимиз” шиори остида “Ватанпарварлик ойлигини”ни ўтказиш тўғрисида”ги тегишли фармойиши талабларини бажариш мақсадида Янгиер шаҳар 3- сектор раҳбари Янгиер шаҳар ИИБ бошлиғи майор Б.И.Худайбергеновнинг ташаббуси билан, Янгиер шаҳридаги уюшмаган қиз болалар ўртасида спортнинг “Волейбол” тури бўйича “Вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи кубоги” мусобақаси ўтказилди.
![](/file/84cd2bcc8696b405a0ad7.jpg)
![](/file/2cbcee214238f74ad1fef.jpg)
![](/file/b55dca3800e7c017b6174.jpg)
Ушбу ўтказилган мусобақа Янгиер шаҳридаги жами 11 та маҳаллалар уюшмаган қиз болаларидан иборат бўлган 11 та жамоа таркиби тузилиб ғолиблик учун ўзаро баҳс олиб боришди.
![](/file/45a20f8eacb8143a025a2.jpg)
![](/file/41988e0c75d63c7a6d116.jpg)
Мусобақа кескин ва муросасиз тарзда ўтди. Мусобақанинг якуний натижаларига кўра фахрли 3-ўрин “Т.Малик” маҳалласи қизларига, 2-ўрин “Наврўзобод” маҳалласи қизларига ва фахрли 1-ўрин “Шодиёна” маҳалласи қизларидан иборат бўлган жамоага насиб этди.
![](/file/cc3fca1b394ef6ced0bc0.jpg)
![](/file/bc8c6bf471b94ed7d1da7.jpg)
![](/file/5d90f722eae9263aad333.jpg)
![](/file/0a925e295c589d92882a1.jpg)
![](/file/93e284e10463029115837.jpg)
![](/file/932875943e367a7f5e544.jpg)
![](/file/4ee5fec388cd1ce3a3488.jpg)
Мусобақа сўнгида ғолиб ва совриндор бўлган жамоалар Янгиер шаҳар ИИБ бошлиғининг диплом, медал ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.