Янгиер шаҳрида "Ваз-2106" ҳамда "Нексия" русумли автомобиллар иштирокидаги тўқнашув юзасидан маълумот
ИИВ ЙҲХББЖорий йилнинг 12 январь куни соат 14:30ларда, Сирдарё вилояти, Янгиер шаҳар, Маърифат МФЙ, Тинчлик кўчасида жойлашган "Magnit" дўкони яқинида, ҳайдовчи, 1988 йилда туғилган Д.Н. томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилиши оқибатида ушбу ҳайдовчи бошқарувидаги "Ваз-2106" ҳамда ҳайдовчи, 1998 йилда туғилган Э.Т. бошқарувидаги "Нексия" русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Тўқнашув натижасида, иккала ҳайдовчи ва "Нексия" русумли автомобиль йўловчиси, 2000 йилда туғилган С.Р.га биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Янгиер шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга, тезлик меъёрига, йўл белгилари ва чизиқлари талабларига риоя қилишларини, қоидаларни четлаб ўтиб ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати