Янгиер шаҳри ва Ховос туманида вилоят прокурорининг навбатдаги сайёр қабули

Янгиер шаҳри ва Ховос туманида вилоят прокурорининг навбатдаги сайёр қабули

 Сирдарё вилоят прокуратураси

Сирдарё вилоят прокурори Ш.Аминов томонидан жорий йилнинг 25 февраль куни Янгиер шаҳри ва Ховос тумани фуқаролари ўртасида сайёр қабул ҳамда ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Тадбир давомида 23 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тингланиб, 14 та мурожаат ижобий ҳал этилди, қўшимча ўрганилиши талаб этиладиган мурожаатлар ёзма равишда қабул қилиниб, уларнинг ижроси назоратга олинди.

Жумладан, Ховос тумани, Баҳор маҳалласи, Ясмин кўчаси, 8-уй, 2-хонадонда яшовчи фуқаро Ш.Юлдошевнинг иссиқхона қуриш учун 20.0 млн. сўм кредит ажратиш ҳақидаги мурожаати ижобий ҳал этилди.

Шу билан бирга, 4 нафар фуқаронинг, яъни С.Қаршибоевнинг ер майдони ажратиш ҳақидаги, Р.Абдусаттарованинг уй-жой олди-сотдиси билан боғлиқ, Ғ.Рисқуловнинг бажарилган қурилиш ишлари учун пул ундириб берилмаётганлиги ҳақидаги ҳамда Ж.Юсуповнинг етказиб берилган қурилиш моллари учун пул маблағи ундириб бериш ҳақидаги мурожаатлари юзасидан ёзма равишда аризалар қабул қилиниб, кўриб чиқиш жараёни назоратга олинди.

           Шунингдек, вилоят прокурори Ш.Аминов томонидан “Шукрона” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Ижтимоий фанларга ихтисослашган” мактаб-интернати биносида АТБ “Агробанк” Янгиер шаҳар филиали томонидан 3 нафар фуқарога чиқарилган имтиёзли кредит сертификатлари эгаларига шахсан топширилди.

           Мисол учун, фуқаро О.Абдурасуловга Янгиер шаҳрида совун ишлаб чиқариш тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури асосида 30 млн. сўм кредит маблағи олиш учун сертификат тақдим этилди.

           Бундан ташқари, вилоят прокурори жиноят содир этишга мойиллиги бўлган ёшлар билан учрашиб, уларнинг муаммоларини тинглаб, соғлом ҳаёт тарзини йўлга қўйишлари учун ўз маслаҳатларини берди.

           Шунингдек, вилоят прокурори томонидан уйда таҳсил олаётган 2-гуруҳ ногирони шаҳар ҳудудидаги 7-сонли умумтаълим мактабининг 2-синф ўқувчиси О.Жавбазаровнинг яшаш хонадонига борилиб, унинг таълим олиш сифати, унга кўрсатилаётган тиббий хизматлар ва ижтимоий ҳаёти аҳволи ўрганилди, унга зарур бўлган дори-дармон ҳамда ўқув қуроллари топширилди.

           Ёшлар билан учрашув давомида 4 нафар “Ёшлар дафтари”га ва 5 нафар “Аёллар дафтари”га киритилган фуқароларнинг бандлиги таъминланиб, Янгиер шаҳрида фаолият юритаётган “Elegant fiber textile” МЧЖга тикувчи сифатида ишга қабул қилинди.

           Вилоят прокурори мазкур “Elegant fiber textile” МЧЖнинг фаолияти билан яқиндан танишиб, уларнинг ҳуқуқлари прокуратура органлари томонидан ҳимояга олинганлигини ҳамда бирон-бир мансабдор шахслар ёки бошқалар томонидан тадбиркорлик фаолиятига асоссиз аралашувига йўл қўйилмаслигини маълум қилди.

           Бундан ташқари, вилоят прокурорининг ташрифи давомида шаҳар ҳудудидаги болалар-ўсмирлар спорт мактабида волейбол ва шашка ўйинлари бўйича спорт мусобақалари ўтказилиб, ғолиб жамоалар ва ёш спортчиларга “Прокурор кубоги” ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Сирдарё вилоят прокуратураси

Report Page