💡Янгича фикрлаш
Ҳаётингизни янгитдан бошлашни хоҳласангиз, душанбани кутиб ўтирманг, янгича фикрлашга киришинг.
-Ҳўш, “янги ҳаёт” – нима ўзи?
-Инсон ўз ҳаётини душанбадан бошлаши мумкинми?
-Бўлмаса қайси кундан бошлаши керак?
-Аксарият одамлар ўз ҳаётларини янгитдан бошламоқчи бўлганларида нима қиладилар?
Улар янгича одатларга ўрганадилар. Масалан, югуриш одати, икки литрдан сув ичиш, кунига 30 саҳифадан китоб ўқиш, бошқалардан ҳафа бўлмаслик ва ҳ.к.
Кўпчиликнинг фикрича, ҳаётни янгитдан бошлаш – бошқа яна нимадир қилишдан иборат. Ҳаттоки, фойдали одатларни ҳаётга тадбиқ этиш бўйича кўрсатма берувчи китоблар ҳам бор.
Аммо бу янги ҳаёт эмас. Бу сизнинг одатдаги ҳаётингиз + ниманидир бошқачароқ шаклга келтирувчи ҳатти-ҳаракатларингиз, аммо бу ҳаракатлар сизни ўзгартириши қийин бўлади. Ҳаётни янгилашга шундай интилингки, ҳаракатларингиз бошқа натижа берсин. Бунинг учун сиз аввало бошқача фикрлашни бошлашингизга тўғри келади.
Масалан, агар биров билан муносабатларингизда муаммо пайдо бўлса, палов пиширишни ўрганишингиз, озишга ҳаракат қилишингиз ёки китоб ўқишни бошлашингиз билан ҳеч нарсани ўзгартира олмайсиз. Ҳаракатларингиз бирозгина туртки вазифасини ўташи мумкин холос. Асосий сабаб сизнинг ўзингизга ва бошқаларга нисбатан муносабатингизда, сабаб хулқ-атворингиз ва фикрлашингизда.
Бизнесингиз даромадли бўлишига эриша олмасангиз, шуни билингки, сабаб сиз ишга сарфлаган вақтингизда эмас, балки мана шу вақт ичида нималар қилганингизда. Сиз ёндошаётган стратегияда. Сиз ишга қандай мақсад билан ёндошишингизда.
Сиз эскича фикрлашингизга янгича одатларни ҳам қўшадиган бўлсангиз, айтиш мумкинки, сиз эскириб кетган, кир костюмга янги тугмача қадаб қўйгансиз, аслида сиз олдин костюмни ювишингиз, ундан ҳам яхшиси, янги костюм харид қилишингиз керак эди.
Янги ҳаёт – янгича фикрлаш. Ва у душанбадан бошланмайди, балки, бошқача фикрлашга киришган пайтингизда бошланади.
Энди тан олингчи, тез-тез душанбадан янгича ҳаёт бошлашга уриниб кўрганмисиз?
#стратегия