Янги йилда янгича таълим!

2019-йилнинг 28 декабрида Халқ таълим вазири Ш.Х. Шерматовнинг 405-сонли буйруғига асосан умумий ўрта таълим мактабларида 10-11 синфларда вариатив (ўзгарувчан) ўқув режалари асосида таълим бериш 2019-2020-ўқув йилининг 3-чорагидан бошлаб амалга оширилади.
Шу муносабат билан 6-январ куни Урганч шаҳар 2- сон умумий ўрта таълим мактабида Урганч шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли мактаб директорлари учун ўқув семинар ўтказилди.

Ўқув семинарда Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси масъул ходими З. Матқурбонова, Урганч шаҳар ХТБ мудири Ф. Каримов хамда халқ таълими бўлими методистлари қатнашдилар.

Таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш шўъбаси ходими Ў. Худайберганова семинар қатнашчиларига 10-11-синфларда барча фанлар эмас, балки ўзлари танлаган йўналишларига мувофиқ фанлар ўқитилиши шу йўналишга мос фанларни танлаши ва айнан шу фанлар бўйича чуқур тайёргарлик кўриши, бу фанлар танлов фанлар деб аталиши ва бу фанлар ўқувчи, ота-она, мактаб ва ўқитувчиларнинг розилиги асосида танланиши тўғрисида тушунтирди.


Ўқув - семинар ЎИБД ўринбосарлари ва режа асосида барча фан ўқитувчиларга ўтказиш режалаштирилган.
Урганч шаҳар халқ таълими бўлими матбуот хизмати.
https://t.me/Xorazm_urganchXTB