Янги йил байрами ва дам олиш кунлари турли кўринишдаги овқатдан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш

Янги йил байрами ва дам олиш кунлари турли кўринишдаги овқатдан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


Бугун АОКАда Санитария-эпидемологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошқарма бошлиғи Абдураҳмон Исмоилов иштирокида ўтказилган брифингда мавзу юзасидан тўхталиб, тавсиялар берди:

https://t.me/aokamediakontent

✔️ Бир неча соатлардан сўнг ҳар биримиз оила аъзоларимиз ва яқинларимиз билан биргаликда байрам шукуҳи ила безатилган дастурхон атрофида жамланиб, кириб келаётган 2022 йил Янги йилни кутиб оламиз.

Биламизки, шу кунларда оила бошлиқларидан тортиб, уй бекаларигача байрам тараддудидамиз, савдо дўконлари, бозорлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси ярмаркалари ҳар кунги ташрифи марказига айланган. Негаки, у ёки бу маҳсулотларни харид қилиш орқали дастурхонни турли хил егулик ва ичимликлар билан тўлдириш ниятида бўлишади.

Ҳа, тўғри, йил давомида биз байрамлар, оилавий тантаналар, туғилган кунлар ва шунга ўхшаш тадбирларни биргаликда ўтказиш учун тез-тез йиғилиб турамиз.

Лекин, Янги йил муносабати билан безатиладиган байрам дастурхони ўзгача бўлиб, доимо дастурхоннинг бошқаларидан фарқ қилишини хоҳлаймиз.

Айнан шу фурсатда қуйидаги фойдали маслаҳатлар амал қилиш муҳимлигини эслатиб ўтамиз:

◾️ ҳар бир маҳсулотларни фақат рухсат этилган жойлардан харид қилинг;

◾️ маҳсулот сифатини кафолатловчи ҳужжатлар мавжудлигига ишонч ҳосил қилинг;

◾️ маҳсулотларнинг истеъмолга яроқлилик муддатларига эътибор қаратинг;

◾️ маҳсулотнинг сифати ва айнан шу маҳсулотларга хос белгиларининг ўзгармаганлигига ишонч ҳосил қилинг.

Ваҳолангки, уй бекаларимиз томонидан байрам дастурхонига қўйиладиган егуликлар, ҳар хил турдаги иссиқ ва совуқ газаклар, ширинликлар, таомлар ва ичимликлар ҳаддан ортиқ кўп миқдорда тайёрланади.

Тайёрланган маҳсулотларнинг бир-бирига мос келиши ёки келмаслигига қарамасдан истеъмол қилиниши меъда-ичак фаолиятининг бузилишига сабаб бўлиши мумкин.

Айниқса, бу каби ҳолатлар дастурхон атрофида йиғилган ёш болалар ва ёши катталар саломатлигига рахна солиши эҳтимоли йўқ эмас. Шу боис ҳам бу каби озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёр таомларни истеъмол қилишимизда ҳар биримиз ёшимизга эътиборли бўлишимиз керак.

Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, айнан Янги йил байрами дастурхонига уй шароитларида тайёрланган, герматик идишларга қадоқланган консерва маҳсулотларини қўйиш одат тусига айланиб қолган.

Билиб қўйишимиз керак бўлган бир асосий жиҳат шуки, уй шароитида консерва маҳсулотларини тайёрлаш технологиясига амал қилиб бўлмайди. Шу боис ҳам бу каби маҳсулотларни истеъмол қилиш натижасида “Овқатдан заҳарланиш – ботулизм” касаллиги юзага келиши мумкин. Бу нафақат кучли заҳарланиш балки, айрим инсонларнинг ҳаётдан эрта кетишига сабаб бўлаётган омил эканлигини унутмайлик.

Уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш билан боғлиқ кўплаб кўнгилсизликларга гувоҳ бўламиз. Ҳар сафар унинг асосий сабаби уйда тайёрланган консерва маҳсулотларидир.

Бугунги кунда мўл-кўлчилик, қандай маҳсулотни қидирсангиз савдо мажмуаларида бемалол топа оласиз. Демоқчиманки, уйда тайёрланган консерва маҳсулотларисиз ҳам дастурхонимизни тўлдириш мумкин.

Report Page