Янги йўналиш бўйлаб мультимодал ташувларни ташкил этиш масаласи муҳокама этилди

Янги йўналиш бўйлаб мультимодал ташувларни ташкил этиш масаласи муҳокама этилди


Бугун Транспорт вазирлигида “Озарбайжон темир йўллари” ЁАЖ раиси ўринбосари Игбал Гусейнов билан учрашув бўлиб ўтди. Унда транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, халқаро транспорт коридорлари имкониятларидан самарали фойдаланиш ва транзит юклари ҳажмини ошириш масалалари муҳокама этилиди.

 Транспорт вазирлиги, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва “Озарбайжон темир йўллари” ЁАЖ вакиллари иштирокидаги музокараларда томонлар ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга кўмак берувчи мавжуд темир йўл линияларини модернизация қилиш борасида амалга оширилаётган лойиҳалар, ташувлар ҳажмини ошириш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва сифатини кенгайтириш борасида қилинаётган ишлар ҳусусида ўзаро маълумот алмашишди.  

Томонлар “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон-Туркманистон-Озарбайжон-Гурузия” йўналишида мультимодал ташувларни амалга оширишни йўлга қўйиш, бунда Гурузия ва Туркия денгиз портларидан шунингдек, “Баку-Тбилиси-Карс” темир йўлидан фойдаланиш юзасидан ташкилий масалаларни муҳокама этишди. Мазкур лойиҳани йўлга қўйиш юзасидан Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркманистон, Озарбайжон, Гурузия ва Туркиянинг тегишли транспорт тузилмалари вакиллари иштирокида мувофиқлаштирувчи қўмитани ташкил этиш, ҳамда белгиланган йўналишда юкларни ташиш учун қулай шароитларни яратишни ва мослашувчан тарифларни қўллашни назарда тутувчи  тегишли келишувни ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.

Шу муносабат билан Озарбайжон томони мазкур маслада илк учрашувни жорий йилнинг декабрь ойида ўтказишни таклиф этди. Томонлар яқин орада ушбу йўналиш бўйлаб синов тариқасида илк юк ташувларини амалга ошириш бўйича ҳамкорликдаги ўрганиш ишларни тезлаштиришга келишиб олди.    



Report Page